Чикаго университети олимлари олиб борган сўнгги тадқиқотларга кўра, Қуёшдаги табиий эволюция жараёнлари натижасида Ер сайёрасида ҳаёт тахминан 5 миллиард йилдан сўнг бутунлай йўқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Planetary Science Journal илмий журналида чоп этилган мақолада маълумот берилган.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, Қуёш ҳозирда асосий кетма-кетлик юлдузи ҳисобланади ва бу босқичда у водородни гелийга айлантириш орқали энергия ишлаб чиқаради. Аммо тахминан 5 миллиард йил ўтгач, Қуёшдаги водород захиралари тугаб, у “қизил гигант” босқичига ўтади. Бу ҳолатда Қуёш кескин кенгайиб, ўзидан жуда катта миқдорда иссиқлик ва нурланиш чиқаради. Натижада Ер юзасидаги ҳарорат ниҳоятда ортиб, океанлар буғланади, атмосферанинг таркиби ўзгаради ва ҳаёт учун қулай шароит бутунлай йўқолади.
Баъзи моделлар ҳатто Қуёшнинг ташқи қатлами Ер орбитасигача кенгайиши мумкинлигини кўрсатмоқда, бу эса сайёрамизни бутунлай ютиб юбориш хавфини туғдиради.
Бу тадқиқотлар Қуёш системаси ва ундаги юлдузлар эволюцияси ҳақидаги илмий билимларни чуқурлаштириш билан бирга, узоқ келажакда инсоният цивилизациясининг тақдири қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам муҳим сигнал беради.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/CR4r9xL2FWM?si=AonaTD2e1IyG9ulc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА