Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Унда дунёнинг 90 дан ортиқ давлатидан 820 га яқин ёш спортчи иштирок этмоқда.

Кеча, 10 май куни мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасидан 4 нафар спортчи даянга чиқди. Улардан бири — -37 кг вазн тоифасида иштирок этган Султонбек Набиев чемпионликни қўлга киритди.

Султонбек финалгача бешта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи баҳсда у сербиялик Давид Кукич билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган жанг якунида ҳамюртимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди ва олтин медални қўлга киритди. Чемпионат ғалабасидан сўнг Фужайра спорт мажмуасида Ўзбекистон мадҳияси янгради.

— Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишимиз учун зарур барча шарт-шароитлар яратилди. Тошкент, Россия ва Беларусда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинлари терма жамоа таркибини кучайтиришга хизмат қилди. Бу галги мусобақада 10 нафар ўғил ва 10 нафар қиз спортчимиз иштирок этмоқда. Биринчи куннинг ўзида 4 нафар спортчимиз даянга чиқиб, 1 та олтин медални қўлга киритди. Мақсадимиз — Фужайра чемпионатида максимал натижага эришиш, — дейди кичик ўсмирлар терма жамоаси катта мураббийи Константин Ли.

Жаҳон чемпионати беллашувлари 14 майга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2026 йилги ёшлар ўртасида ташкил этилдадиган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда яқинда ўтказилган Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг кенгайтирилган йиғилишида эълон қилинди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондо WT: Ўзбекистон мадҳияси Жаҳон чемпионатида янгради