Ал-Айн шаҳрида (БАА) давом этаётган шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи тури якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари турли натижаларга эришди.

3-турда жамоамизнинг етакчи шахматчиларидан бири Шамсиддин Воҳидов қора доналарда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) кенгаши байроғи остида иштирок этаётган россиялик Алексей Гребнев билан дуранг ўйнади.  

Муҳиддин Мадаминов эса эронлик Данешвар Бардеяга ютқазиб қўйди. Ушбу ғалаба эвазига Бардея 3 очко жамғариб, мусобақанинг якка пешқадамига айланди.

Ҳозирги вақтда 15 нафар шахматчи, жумладан Шамсиддин Воҳидов ҳам 2,5 очко билан Бардеяни таъқиб қилмоқда. Бугун, 10 май куни бўлиб ўтадиган 4-турда Воҳидов оқ доналарда айнан турнир етакчиси Данешвар Бардеяга қарши баҳс олиб боради.

Аёллар ўртасидаги мусобақада эса 3 очкодан тўплаган 5 нафар шахматчи турнир жадвалининг юқори қисмида бормоқда. Ҳамюртимиз Афрўза Ҳамдамова қўшимча кўрсаткичларга кўра, 4-ўринни эгаллаб турибди. Унинг навбатдаги рақиби — мўғулистонлик Бат-Ердене Мунгунзу бўлади.

Бундан ташқари, Гулруҳбегим Тоҳиржонова индонезиялик Моника Челсие билан, Нодира Нодиржонова россиялик Мария Якимовага қарши, Гулдона Каримова эса ҳиндистонлик Свати Чате билан куч синашади. Уларнинг ҳар бири мусобақада 2 очкога эга.

Мазкур нуфузли мусобақада 34 давлатдан 260 нафардан ортиқ шахматчи иштирок этмоқда. Чемпионат 16 майга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, умумий мукофот жамғармаси 80 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи чемпионатда кучли ўнликка кирган эркак шахматчилар жорий йил 31 октябрдан 27 ноябргача Ҳиндистонда ўтадиган Жаҳон кубогига йўлланма олади. Аёллар ўртасида совриндор бўлган икки нафар шахматчи эса 5-29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Шамсиддин Воҳидов Осиё чемпионати етакчиси билан куч синашади