Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан ўтганлар номи ёдга олиниб, кекса авлод вакилларига меҳр-мурувват, алоҳида эъзоз ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Навоий вилояти Учқудуқ туман ҳокими Учқун Елмуратов фронт орти меҳнат фахрийси Анна Кривенюк хонадонига ташриф буюриб, 2025 йил 25 февралдаги Президент фармони билан таъсис этилган “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали ва 3,3 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул маблағини топширди.

Анна Кривенюк бу йил 92 ёшни қаршилади. Унинг ёшлиги машъум Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган. 8 ёшли қизалоқ фронт ортида юк ташувчи бўлиб ишлаган. Болалигини, навқирон ёшлигини мамлакатни тиклаш ишларига сафарбар қилган Анна Ивановнанинг тақдири Учқудуқ шаҳри билан боғланган.  

– Урушда ғолиблар бўлмайди, дейишади. Бу сўзлар бежиз айтилмаган, – дейди меҳнат фахрийси Анна Кривенюк. – Ёшлигим уруш йилларига тўғри келганлиги сабабли кўп машаққат чекдим. Фронт ортида туриб, аскарларга ёрдам қилдик. Афсуски, ўша жангларда қатнашганларнинг аксарияти бугун орамизда йўқ. Уруш барчамизга ибрат бўлиши керак, аслида. Дориламон кунлар, тинч-осуда ҳаётнинг қадрига етиш лозим.  

Бир пиёла чой устида ташкил этилган суҳбат чоғида суронли йиллар ёдга олиниб, қўшиқлар ижро этилди ва бугунги фаровон кунларга шукроналик келтирилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суронли йиллар ёди