Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров бошчилигида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига доир муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вазирлик масъуллари, марказий аппарат таркибий тузилма бошлиқлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

Шунингдек, жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари қатнашди.

Дастлаб тадбирда вазир А.Худоёров давлатимиз раҳбари томонидан видеоселекторда белгиланган вазифаларни, аввало, бирламчи тиббиёт тизимида жорий этиш, қатор кўрсаткичлар бўйича ортда қолаётган Иштихон туманини намунавий ҳудудга айлантириш, жойларда касалликлар профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва даволаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, соҳада рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади.

– Олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Уларни амалга оширишда юқоридан қуйи тизимгача бўлган ҳар бир масъул ишга виждонан ёндашиши ва қатъий тартиб-интизомга риоя қилиши шарт, – деди вазир. 

Таъкидланганидек, бугун маҳаллаларда бирламчи бўғиннинг ўрни сезилмаётгани боис касалланиш ва уларнинг оғир асоратлари камаймаяпти. Шу боис энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланиб, тиббий бригадаларнинг иш самарадорлигини баҳолашда биринчи галда мазкур жиҳатга эътибор қаратилиши айтиб ўтилди.

Қолаверса, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастурининг бошланиши, бунда ҳар бир раҳбар тиббиёт муассасасининг тоза, озода бўлиши, одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратиши лозимлиги юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Шу билан бирга, “Электрон рецепт” тизимини Юнусободда тўлиқ ишга тушириш ва бутун республикага намуна сифатида кўрсатиш, поликлиникалар иш жараёнини стандартларга мувофиқлигини ўрганиш, “самарасиз ёки самараси ўрганилмаган” деб топилган препаратларни клиник протоколлардан чиқариш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда, шунингдек Президентимиз томонидан берилган вазифаларни Иштихон туманида жорий этиш мақсадида вазирлик қошида республика штаби ташкил этилиши ва ҳудудда жойлашган 62 та маҳаллада яшовчи қарийб 282 минг нафар аҳоли тўлиқ хатловдан ўтказилиши ҳамда III ва IV гуруҳга кирган беморлар туман, вилоят, республика даражасида соғломлаштирилиши айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, I ва II гуруҳга мансуб аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатларга қарши курашиш, касалликлар профилактикаси бўйича хонадонма-хонадон юриб индивидуал тарзда ишлаш, ҳар бир маҳаллада “Саломатлик мактаблари”ни шакллантириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда ҳудуддаги 3-18 ёшли ўғил-қизларни онкогематологик, фертил ёшидаги аёлларни пренатал ҳамда бачадон бўйни саратони, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолини кардиологик ва қандли диабет скринингидан ўтказиш, бунда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассисларини жалб этиш белгиланиб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

— Туманда яшаётган ҳар бир аҳоли тиббиётдаги ўзгаришларни ҳис этиши керак. Бунинг учун Иштихон вазирдан бошлаб тизимдаги ҳар бир масъулнинг “иккинчи уйи”га айланиши зарур, — деди А.Худаяров.

Йиғилиш якунида соҳани ривожлантириш бўйича яна қатор масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириқлари асосида ҳар бир масъул зиммасидаги вазифалар аниқ белгилаб олинди – ССВ