Хотира ва қадрлаш куни арафасида Марғилон шаҳрида унутилмас воқеа рўй берди. Ижодкорлар боғида “Санъаткорлар хиёбони” очилишига бағишланган тантанали анжуманга аҳли Марғилон, санъаткорларнинг шогирд ва оила аъзолари, меҳнат фахрийлари ва ёшлар йиғилдилар.

Миллий урф-одатга кўра оламдан ўтган санъаткорларни хотирлаб Қуръон оятлари ўқилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон азал-азалдан буюк санъаткорлар етказиб берган замин бўлгани, марғилонликлар ўзбек санъати ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг рамзий қизил тасма кесилиб, “Санъаткорлар хиёбони” очилди. Бу жойда Марғилонда туғилиб ўсган ҳақиқий санъат дарғаларининг бюстлари жой олган. 

Ўзбек  созандалигини, аниқроғи доира зарбини дунё миқёсида тарғиб қилиб, Буюк Британия қироличаси эътирофига сазовор бўлган Уста Олим Комил ёдгорлиги зиёрат қилинди. Унинг ёнида атоқли қизиқчи, Ўзбекистон Қаҳрамони Юсуфжон қизиқ Шакаржоновга ёдгорлик ўрнатилган. Жўровоз хонандалар Маъмуржон Узоқов ва Жўрахон Султоновлар ёнма-ён куйлаётгандек... Муҳиддинқори Ёқубов, саҳна қироличаси деб ном олган Лутфихоним Саримсоқова, дунё саҳналарини забт этган Тамарахоним, Ўзбекистонга “Баҳор”ни ҳадя этган Мукаррама Турғунбоева, соҳир овоз соҳиби Ҳалима Носировага қўйилган бюстлар қалбларда фахр ва сурур ўйғотади. Ҳар бир санъаткор ёдгорлиги олдида унинг ижодидан шогирдлари парчалар ижро этдилар.

Шу ерда Эркин Воҳидов номли ижод мактабига вилоят ҳокимининг совғаси – автобус топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан марғилонликлар “Ижодкорлар боғи”ни таъмирлаб, замонавий лойиҳада қайта қуриб берилгани ва улуғ санъаткорлар хотираси қадрланиб, янги хиёбон очиб берилгани учун Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирдилар.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Uoo2WUhPAn8" title="Marg`ilonda “San’atkorlar xiyoboni” ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилонда “Санъаткорлар хиёбони” очилди (+видео)