Хитой компанияси Афғонистон ҳудудида автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 50 миллион доллар сарфлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда мамлакат саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Таъкидланишича, лойиҳа 3,5 йил давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Вазир ўринбосари Аҳмадулла Зоҳид билан учрашувда Хитой томони вакиллари йилига 2000 тагача транспорт воситаси ишлаб чиқариш мўлжалланаётганини маълум қилган. Айни жараёнда 500-700 киши иш билан таъминланади.

Режага кўра, Афғонистондаги заводда нафақат енгил автомобил, балки автобус, юк ва тез ёрдам машинаси ҳам тайёрлаш кўзда тутилган. Маҳсулотлар маҳаллий харидор учун мўлжалланган бўлиб, мижозларга бўлиб тўлаш имкони ҳам тақдим этилади.

М.Сайфуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Афғонистонда машина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда