Асрлар давомида халқимизнинг Ватан ҳимояси йўлидаги юксак мардлик ва қаҳрамонликлари барча авлодлар учун намуна ва ибрат мактаби вазифасини бажариб келмоқда.  2025 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг имзоланиши ҳам мардлик ва жасорат билан ҳаётини азиз Ватанимиз тинчлигини сақлаб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш – одамийликнинг энг олий мезони ва халқимизга хос азалий қадрият эканлигининг далолатидир.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида олис-олисларда бўлган урушнинг совуқ шамоли қанчадан қанча ўзбек оилаларининг ҳам ҳаловатини изғириндек учириб кетди. Урушда мамлакатимиздан 2 миллионга яқин ҳамюртларимиз иштирок этган бўлса, шундан 538 минг нафардан ортиғи қонли жангларда ҳалок бўлди. Қанча-қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб қайтгани, қанчаси бедарак йўқолгани ҳисобга олинадиган бўлса, бу ғалаба халқимиз учун нақадар қимматга тушгани яққол намоён бўлади. Ўзбекистонда етти ёшдан етмиш ёшгача бутун халқимиз “Ҳамма нарса – фронт учун, ҳамма нарса – ғалаба учун!” деб яшади, ором ва ҳаловатдан воз кечиб, тинимсиз оғир меҳнат қилди.

Уруш бўлаётган ҳудуд қурбонлар танламайди. Эркаклар, аёллар, норасида болалар – барча миллат ва элат вакиллари тенг жабр чекадилар, тенг азоб ва уқубатда қоладилар. Фашизмга қарши бўлган курашда кўпгина давлатлар қатори миллионлаб ўзбекнинг юртга муҳаббат, ёвузликка нафрат билан қалби тўла фарзандлари ҳам қатнашган. Иккинчи жаҳон урушида халқимиз 500 мингдан ортиқ ўғлонларидан айрилди ва бу катта мусибат, катта йўқотиш эди.   Ўзбек халқининг фронт ва фронт ортидаги фидокорона меҳнати ва ғалабага қўшган беқиёс ҳиссаси, фронт ҳудудларидан республикамизга кўчириб келтирилган юз минглаб инсонларга нисбатан кўрсатган юксак инсонпарварлик фазилатларини ҳар қанча эътироф этса арзийди.  

Ўзбекистонга бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди. Уларнинг 200 мингдан зиёди болалар бўлган. Юзлаб ўзбек оилалари бу болаларни ўз паноҳига олди.

Тинчликнинг қадрини, урушнинг аччиқ заҳматини кўрган инсонлардан, фарзандини фронтга юборган оналардан, отасини кўрмай улғайган норасидалардан сўранг. Уруш ҳақида сўз очилганда киши борки бир оз сукутга кетади. Урушни кўрган, жанг ваҳимасини сезган одам борки, ўша давр ҳақида эслаганда кўзига ёш олади, ичини титроқ босади. Мусаффо осмон ва хотиржамлик энг азиз неъмат эканлигини қайта ва қайта такрорлайди. 

Уруш тугади, анча вақтлар ўтди, аммо ўша давр одамлари уруш дамларини ҳар гал алам ва ўкинч билан ёдга оладилар. Уларнинг уруш ҳақидаги хотираларини тинглаб, катталарнинг дуоси нима учун айнан “Тинчлик-хотиржамилик бўлсин” сўзи билан бошланишини, тинчликнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини англаб етасан киши. Қалб хотиржамлигисиз ҳар дақиқа “совуқ” хабар келиши мумкинлигини билиб эшикка термулиб, кун ўтказиш нақадар оғир. Буни биз – бугунги осуда ва тинч замон вакиллари том маънода англамаймиз. 

Орадан қанча вақтлар ўтди, қанча сувлар оқди – бугун ҳаётимиз тинч, осуда, осмонимиз мусаффо. Аммо, уруш хотиралари ҳамон оғриқли бўлиб қолаверади. Бугунги осойишта кунларда иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш миллий қадрият сифатида шаклланиб, 9 май –  том маънода Хотира ва қадр кунига айланди. Зеро, хотира – орта қолган умримизнинг ҳар бир дақиқаси, кечаги ўтмиш, аждодлар ўгити, миллий меросимизни англатиб турувчи чироқдир. Қадр эса инсонни юксакликка кўтариб, унга олийжаноблик бағишлайди. 

Тинчлик жамиятда адолат, тенглик, барқарорлик ва фаровонлик ҳукм сураётганини, ҳамманинг ҳаётдан рози эканини кўрсатадиган энг муҳим мезондир. Ана шундай улуғ неъматни асраб-авайлаш ва қадрлаш бўйича ҳам мамлакатимиз бошқаларга ибрат бўлиб келаётгани барчамизни чексиз қувонтиради.   

Бугун ҳаётимиз тинч, осмонимиз мусаффо – аммо бу неъматларни қадрига етмаслик, келажак авлод учун асрамаслик мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Фронт ва фронт ортида бизнинг бугунги тинч ҳаётимиз учун тўкилган ҳар бир томчи қон ҳаққи, ҳар бир тўкилган томчи кўз ёши ҳаққи, биз бугунги тинч ҳаёт, мусаффо осмон ва қалб хотиржамлигини келажак авлод учун асраб-авайлашимиз, унинг қадр-у қимматини замондошларимизга тушунтира олишимиз даркор. 

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғиботига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонлик жангчиларнинг кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб қолади. Биз мана шундай мард ва жасур ота-боболаримизнинг авлодларимиз, давомчиларимиз. Уларнинг орзулари, курашган мақсадлари учун қўлимизда мустақил ва тинч юрт байроғини баланд кўтарамиз, кўксимизга ғурур билан “Шараф тасмаси”ни тақамиз. Бугунги Янги Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди “улар” биз фаровон яшашимиз учун жон қурбон қилганликларини англаши, қалбдан сезиши лозим. Зеро, “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди!”

Муҳайё Исмаилова,

Маънавият ва маърифат маркази 

Тошкент шаҳар бўлими раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди