Ҳар йили Марказий банк ташаббуси билан анъанавий тарзда “Бутунжаҳон жамғариш куни (Global Money Week)” лойиҳаси доирасида ўқувчиларнинг замонавий рақамли молиявий хизматлар бозорида оқилона қарорлар қабул қилиш малакасини ошириш, молиявий барқарорликни таъминлаш ва банк хизматларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида бутун республика бўйлаб “Очиқ дарслар” ташкил этилмоқда.
Мазкур тадбирларда 20 дан ортиқ тижорат банклари фаол иштирок этаётганини кузатиш мумкин.
Жумладан, “Ўзмиллийбанк” АЖ масъул ходимлари томонидан Республикамиз ҳудудидаги 17 та умумтаълим мактабида 500 га яқин ўқувчи учун “Оқилона жамғариш ва масъулиятли қарз олиш” мавзусида ўқув машғулотлари олиб борилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ташаббуслар ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни жамғариш, молиявий режалаштириш ҳамда масъулият билан қарз олишга ўргатиш орқали ўз молиявий келажагини барпо этишга ўргатиши билан аҳамиятга эга.
#O‘zmilliybank
#GlobalMoneyWeek2025
#GMW2025
#ThinkBeforeYouFollow #WiseMoneyTomorrow
#LearnSaveEarn
#Finlituz
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати