9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сурхондарё вилоятидаги олис ва чекка маҳаллаларда ҳам меҳнат фронти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали ҳамда бир марталик пул мукофотини топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Президентимизнинг 2025 йил 25 февралдаги тегишли фармонига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида мардонавор меҳнат қилган фахрийларни йўқлаб хонадонларига бораётган ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар уларга чексиз иззат-икром кўрсатиб, Ватанимиз тинчлиги, мамлакатимиз ривожи йўлидаги машаққатли меҳнатлари учун чуқур миннатдорлик билдирмоқда. Кўкракларига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медалини тақиб, бир марталик пул мукофоти ва совға-саломларини топшираётир. 

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Олтинсой туманидан ҳам билаги куч олган инсонлар жанг майдонларига жўнатилди. Қолганлари эса фронт ортида тиним билмай ишлади. Куну тун қўш ҳайдаб, турли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирди. Гўшт учун чорва молларини боқди. Топган нарсасини жамлаб, фронтга жўнатди.

Туман маҳаллаларида умргузаронлик қилаётган меҳнат фронти фахрийлари уларни табриклаш учун келаётган меҳмонларга ана шундай оғир, машаққатли ҳаёт йўллари ҳақидаги хотираларини сўзлаб бермоқда. Жангу жадалларда ҳозирги осуда, обод ҳаётимиз учун мардларча ҳалок бўлган қавму қариндошларини, дўсту биродарларини ёд этаётир. Ҳозирги осойишта турмуш учун шукрона айтмоқда.

– Урушнинг номи ўчсин, – дейди тумандаги Шоҳча маҳалласида яшайдиган меҳнат фронти фахрийси Соатмурод бобо Язиев. – Ватан ҳимояси учун фронт ортида туриб, меҳнат қилган йилларни эсласам, уйқусиз тунлар, оғир меҳнат кўз олдимдан бирма-бир ўтаверади. Ишчилар етишмаслиги сабабли урушга кетганлар учун ҳам меҳнат қилдик. Усти-бошимиз юпун, хонадонларимизда озиқ-овқат етарли бўлмаса-да, топган, тутганимизни фронтга жўнатдик. Бир қултум сув билан бир бурда қотган нонга қаноат қилиб яшадик. Энди мамлакатимиз тинч. Юртимиз обод. Бозорларимиз тўкин-сочин. Фарзандларимиз соғ-саломат. Уларнинг бахтли ҳаётларидан қувонамиз. Президентимизнинг бизга кўрсатаётган ғамхўрликлари ёшимизга ёш қўшмоқда. Белимизга қувват бермоқда. Бундай эътибор учун ҳар тонг юртимизга тинчлик, амалга оширилаётган эзгу ишларга бардавомлик тилаб, дуога қўл очамиз. Ёшларга панду насиҳат бериб, осуда, тўкин яшаётганимизга шукрона айтамиз. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат фронти фахрийлари эътибор ва эъзозда