Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали раҳбарияти ҳамда талаба-ёшлари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш йилларида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимиздан бири, бугун қарийб юз ёшни қарши олаётган онахон Улмекен Есназарованинг уйига ташриф буюрди.

Улмекен Есназарова 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида ўзининг матонати, сабр-тоқати ва мардлиги билан фидокорона хизмат қилган. Урушнинг оғир-енгилини бошидан кечирган, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган бу каби инсонлар бугунги тинч ҳаётимизнинг беқиёс таянчидир.

Улмекен опанинг ҳаёти ёшларимиз учун ибрат мактаби ҳисобланади. Бундай учрашувлар ёшларни тарихни унутмасликка, тинчликни қадрлашга ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишга руҳлантиради.

Президентимизнинг тегишли фармони асосида Улмекен Есназаровага 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали тантанали тарзда топширилган.

Учрашув давомида филиал раҳбарияти фахрийга совға-саломлар улашди, унинг ҳаёти, уруш йилларидаги меҳнатлари ҳақида суҳбатлашилди. Талаба-ёшлар эса сабр, бардош ва юртга садоқат бобида чинакам ибрат бўладиган ҳаётий сабоқларга бой бўлган бу учрашувдан катта руҳий қувват олди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаҳрамонлар – халқ қалбида