Маълумки, Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди. Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.

Минг афсуски, бугунги кунда турли фирибгарлар томонидан Телеграм мессенжери орқали фуқароларнинг ишончига кириш мақсадида Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома расмлари ҳамда ҳужжатларни юбориш давом этмоқда.

Марказий банк ушбу сохта “хавфсизлик хизмати” ходими сўзларига ишониб, кўплаб фуқаролар банк иловалари орқали онлайн кредит олишга ариза бериши ҳамда телефон қурилмасига зарарли иловалар ўрнатиши натижасида банк картасида бўлган ва ажратилган кредит маблағларидан айрилиб қолаётганини маълум қилди.  

Марказий банк нотаниш аккаунтлардан “кредитни бекор қилиш”, “хавфсиз ҳисобга пул кўчириш” мазмунидаги хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, ушбу фойдаланувчини блоклаб қўйиш ҳамда смартфонга зарарли (АПК) иловаларни ўрнатмасликка чақирди.    

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк нотаниш иловаларни ўрнатмасликка чақирди