Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Tenge Bank» АТБ томонидан рекламага оид қонунчилик бузилганини аниқлади.

Қўмитанинг ахборотида айтилишича, реклама материали “Tenge 24”  платформаси орқали оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган. Унда 50 миллион сўмгача бўлган миқдорда “осон” онлайн-микроқарз олиш таклиф этилган. Аммо “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларига  риоя этилмаган ҳолда молиявий хизматларни кўрсатишда микроқарзнинг йиллик фоиз ставкаси,  микроқарз муддати ва  миқдори каби шартноманинг муҳим шартлари кўрсатилмаган.

Шу боис, қўмитанинг махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг  тегишли моддалари  талабларини бузганлик  тўғрисида иш очди.  «Tenge Bank» жаримага тортилиб,  аниқланган қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма олди. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Tenge Bank» микроқарз рекламаси учун жаримага тортилди