Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Вилоят ва туман шифохоналарида врачлар, ўринлар, маблағларни тўғри тақсимлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани қайд этилди.

Касалланиш юқори бўлган Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳар 10 минг аҳоли учун 25 та койка бўлса, Навоийда 31 та, Сирдарёда 34 та даволаниш ўрни тўғри келади.  

Аҳоли сони бир хил бўлган Қўрғонтепадаги шифохонада 310 та, Наманган туманида 420 та койка бор. Оқибатда дори учун ажратилган маблағ Қўрғонтепада киши бошига 3,5 минг сўм, Наманган туманида 16 минг сўмга тўғри келаяпти.

Бошқа мисол – Андижон шаҳридаги давлат шифохонасида бюджет ҳисобидаги ҳар 10 та койкага 26 нафар тиббий ходим тўғри келади. Ваҳоланки, хусусий клиникада бу ишларни 5 нафар ходим бажара олади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифохоналарда врачлар, ўринлар, маблағларни тўғри тақсимлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани айтилди