Президент ташрифидан сўнг...

Бугунги иқтисодий ислоҳотлар шароитида тармоқлар кесимида кластер тизимини жорий этиш муҳим саналади. Юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ички эҳтиёжни қоплаш ва экспорт салоҳиятини оширишда бу муҳим воситага айланмоқда.

Тизим нафақат соҳалар ўртасидаги кооперацияни кучайтирмоқда, балки тадбиркорлар учун ҳам янги имкониятлар эшигини очяпти.

Бугун Хоразм вилояти мисолида пахта-тўқимачилик кластери йўналишида ва махсус саноат зоналарида самарали фаолият юритаётган тадбиркорларнинг натижаларига тўхталамиз.

Ўзбекистондаги энг йирик кластерлардан бири пахта-тўқимачилик саноатида шаклланди. Авваллари пахта хомашё сифатида сотилган бўлса, кластер тизими орқали энди унинг қайта ишлаш даражаси ошди.

Хоразм вилоятида ҳам бундай йирик тадбиркорлик субъектлари сони ортмоқда. Бу ҳудудда етиштирилган пахтани замонавий тизимда чуқур қайта ишлаш кенгайиб бораётганини англатади.

Ҳудудда етиштирилган пахтани қайта ишлаш 65 фоизни ташкил қилади. Соҳада фаолият юритаётган олтмишта корхонада эса 24 минг нафар аҳоли иш билан банд.

Урганч туманидаги “Урганч кластер” вилоятда энг самарали ишлаётган йирик тадбиркорлик субъектларидан бири.

Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида 2 май куни ушбу кластернинг янги ишга туширилган ип-йигирув ҳамда мато тўқиш фабрикалари фаолияти билан танишган эди.

Президент бу ерда маҳсулотлар тури ва сифатини кўпайтириб, экспорт кўламини кенгайтириш, энергия тежамкорлик орқали маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тавсиялар берди.

Тадбиркорлик субъекти 8 минг 500 гектар майдонда етиштирган пахтани 100 фоиз қайта ишлайди. Бунинг учун пахта тозалаш заводи унумли фаолият олиб боради. Шунингдек, йилига 17 минг 500 тонна чигитдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга ёғ заводи самарали ишламоқда.

Шу кунларда кластернинг ип-йигирув ҳамда мато тўқиш фабрикалари сони ортди. Хусусан, яна иккита корхона фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун қўшимча инвестиция йўналтирилди. Германия, Япония ва Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди.

Корхонада ўқув-тажриба маркази ташкил этилган. Тикувчи ва дизайнер-мутахассислар аввал шу ерда ўқитилиб, кейин ишга жалб этилмоқда.

Бу ишлар натижасида тизимда ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ортди. Йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилди.

Бу ерда тайёрланаётган кийим-кечакларнинг сифати юқори. Шу боис ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг катта қисми экспортга йўналтирилади. Корхонанинг йиллик экспорт салоҳияти эса 28 миллион доллар атрофида.

Дарҳақиқат, кластернинг ташкил этилганига беш йил бўлган. Бугун у вилоятда пахта хомашёсини етиштиришдан тортиб тайёр кийим-кечак тикишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган занжирга айланди. Бу тизимда ҳозир иш билан таъминланганлар сони уч минг кишига етди.

Ўзбекистонда мебелсозлик тармоғи ривожида ҳам янгича ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилмоқда Бу соҳага маҳаллий хомашё билан бирга дизайн, логистика, замонавий технологиялар ва савдо тармоқлари ҳам жалб этилмоқда.

– Президентимиз вилоятга ташрифи чоғида Хонқа туманида барпо этилган мебелсозлик кичик саноат зонасида ҳам бўлди, – дейди тадбиркор Довруғ Рўзметов. – Туманимизда аввалдан биз каби мебелсоз усталар кўп бўлган. Шу пайтгача кўпчилигимиз тор жойларда, ноқулай шароитларда ишлардик. Бу саноат зонасида мебель маҳсулотларини кластер усулида ишлаб чиқариш, кўргазма ва савдо объектларини ўз ичига олган мажмуа барпо этилди. Бу ердаги корхоналар бугун оддий устахона эмас. Уларда Италия, Швейцария, Германия, Туркия, Хитой каби давлатлардан келтирилган замонавий дастгоҳлар ишлаб турибди. Уй, офис, меҳмонхона, ресторан, савдо ва ижтимоий муассасалар учун мебеллар ишлаб чиқарилмоқда. Бу шароитдан, албатта, мамнун бўламиз. Ахир, бу ердаги бизга ўхшаган корхоналарда 650 киши доимий иш билан таъминланди.

Ушбу ўн гектарлик саноат зонасида 10 миллион долларлик 61 та корхона фаолият бошламоқда. Уларда йилига 108 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати бор. Бу мебелларни ташқи бозорларга ҳам йўналтириш режага киритилган. 

Мамлакатимизда қурилиш кўлами ошаётган, кўплаб уй-жой, меҳмонхона, бино ва иншоотлар барпо этилаётган шу даврда бу каби лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани муҳим аҳамиятга эга.

Икром АВВАЛБОЕВ,
Аҳмаджон ШОКИРОВ,
ЎзА мухблари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда тадбиркорлик салоҳияти ўсишида янги даврни бошлаган муҳим ташаббуслар