Мамлакатимизда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш, олий таълим ва фан соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро даражага олиб чиқиш, илм-фан вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон –2030” стратегиясида ҳам таълимга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ҳар йили қабул қилинаётган Давлат дастурларида ушбу соҳани ривожлантиришга доир аниқ мақсад ва вазифалар белгиланмоқда. Соҳадаги тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунга келиб, таълим соҳасида барқарор сиёсат ва ресурслар базаси шаклланди.

Пойтахтимизда Ренессанс таълим университети томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ижтимоий билимлар ва техник-муҳандислик турк дунёси” мавзусида халқаро симпозиум ўтказилди. Мазкур анжумандан кўзланган мақсад — туркий халқлар ўртасида ижтимоий-гуманитар фанлар ва муҳандислик-техник соҳалар ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, илмий ҳамкорликни чуқурлаштириш, замонавий инновацион ёндашувларни алмашиш ҳамда туркий дунё тараққиётига хизмат қилувчи қўшма илмий ташаббус ва лойиҳаларни илгари суришдан иборат.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, юртимиздаги олий таълим муассасалари билан бирга 12 та давлат, шу жумладан Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг нуфузли университетлари вакиллари иштирок этди.  

Мазкур халқаро анжуман туркий халқларни боғловчи тарихий, маданий ва интеллектуал алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди, дейиш мумкин. Зеро, симпозиум доирасида муҳандислик ва технологик фанлар билан ижтимоий гуманитар йўналишларни интеграциялаш, уларни туркий халқлар тараққиёти йўлида уйғунлаштириш масалалари кенг муҳокама қилинди.  

Анжуманда дастлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг симпозиум иштирокчиларига йўллаган табриги ва нутқи ўқиб эшиттирилди. Вазир нутқида қайд этилганидек, туркий дунё давлатлари бугунги глобаллашув жараёнида замонавий илм-фан, технология ва муҳандислик ютуқларига таянган ҳолда тараққиёт сари дадил интилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий билимлар – тарих, тил, маданият ва фалсафа бирлаштирувчи ички кучимиз сифатида ҳамон долзарб аҳамиятга эга. Ушбу анжуман натижасида ҳозирги глобал тенденциялар ва хорижий тажрибалар бўйича янги билимларга эга бўлиб, илмий ҳамкорликни кучайтириш, таълим ва илм-фанни амалиёт билан уйғунлаштириш, келгуси тадқиқотлар учун янги йўналишларни белгилаб олиш имконияти юзага келади.  

Симпозиумда Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлатларнинг бир қатор  олий таълим муассасалари вакиллари сўзга чиқиб, мазкур анжуман туркий дунё олимларини бирлаштирувчи илмий-маданий кўприк бўлишини, таълим ва илм-фанда ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.  

Симпозиум давомида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари бир қатор шўъбалар бўйича иш олиб борди. Жумладан, шўъбаларда замонавий жамиятда педагогик талқин ва тадқиқотлар, барқарор ривожланишни таъминлашда яшил иқтисодиёт, рақамли технологияларнинг ўрни ва аҳамияти, Евроосиё минтақасида туркий давлатлар тарихи ва маданияти, шунингдек,  муҳандислик, математик моделлаштириш, ахборот тизимлари ва технологик билимлар атрофлича муҳокама қилинди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/uwB02Nbj_7I?si=sqAYVLZCvruzVzr0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,  

Дониёр Якубов,  

Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий дунё тараққиёти йўлидаги ҳамкорлик (+видео)