– Бундан кейин ҳинд суви фақат Ҳиндистон учун оқади, давлатимиз манфаатига хизмат қилади, сақланади ва тараққиётимиз йўлида ишлатилади, – деди Бош вазир Нарендра Моди.

Айнан Покистон тилга олинмаса-да, унинг изоҳи қўшни давлат билан 65 йиллик сув тақсимоти шартномаси тўхтатилганидан 15 кун ўтиб янграгани хавотирли. Икки мамлакат муносабати ўтган ой Ҳиндистон ҳудудидаги Кашмир минтақасида жангарилар сайёҳларга уюштирган ҳалокатли ҳужумдан сўнг кескинлашди. Деҳли Покистонни трансчегаравий терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади, Исломобод айбловни қатъий рад этди. Бугун ҳинд ҳарбийлари Кашмирдаги тўққиз ҳудудга ракетадан зарба йўллаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани айтилди.

Ҳиндистондан оқиб келадиган бир неча дарё Покистондаги фермер хўжаликларининг 80 фоизини оби ҳаёт билан таъминлайди. Ислом Республикаси раҳбарлари аввалроқ сув оқимини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уриниш “уруш ҳаракати сифатида қабул қилиниши”дан огоҳлантирганди. 

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон – Покистон: Оғриқли қарор эълон қилинди