Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Tutto Food 2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноати корхоналари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жумладан, миллий павильонимизда 15 та экспортчи корхона ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Улардан 5 таси халқаро кўргазмада илк бор ўз стендлари билан иштирок этяпти.

Ушбу кўргазма озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасидаги энг йирик ва нуфузли тадбирлардан бири бўлиб, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Европа Иттифоқи давлатларига экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар беришича, маҳаллий корхоналаримиз ўз маҳсулотларини “Made in Uzbekistan” миллий бренди остида намойиш этмоқда.

Кўргазма доирасида янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича учрашувлар ва музокаралар олиб борилмоқда.

Режага кўра, мамлакатимизнинг “Zuho Qamar” ва “Lord Fruits” МЧЖ корхоналари Европанинг йирик импортерлари билан келишув имзолаши кутилмокда.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маҳсулотлари “Tutto Food 2025” халқаро кўргазмасида намойиш этилмоқда