Футбол бўйича Европа чемпионалар лигасининг ярим финал босқичида дастлабки жавоб учрашуви “Интер” ва “Барселона” ўртасида ўтказилди.

Мазкур жамоаларнинг илк учрашуви Каталонияда ўтган бўлиб, унда жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Жавоб ўйини эса Милан шаҳрида ташкил этилди. Учаршувнинг биринчи  бўлимида “Интер” Лаутаро Мартинес (22) ва Хакан Чалханоглунинг (пенальти, 45) голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида “Барселона” футболчиси Эрик Гарсия ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб, Дани Ольмо гол урди ва ҳисоб 2:2 кўринишига етди. Шунингдек, 88-дақиқада Рафинья меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Ўз уйида мағлуб бўлишни истамаган “Интер” қўшиб берган дақиқаларнинг учинчисида ҳисобни тенглаштирди. Бу голга эса Франческо Ачерби муаллифлик қилди.

Асосий вақтда ва ўтган ўйиндаги натижага кўра, жамоалар ўртасида ғолиб топилмагани боис жамоалар экстра-таймга йўл олди. Унда мезбонлар ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези 99-дақиқада ғалаба голини урди ва жамоасини финал босқичига олиб чиқди. Шу тариқа “Интер” жавоб ўйинида 4:3, умумий 7:6 ҳисобида “Барселона” клубини мағлуб этди.  

Ярим финал жавоб ўйинида энг яхши футболчи дея “Интер“ дарвозабони Ян Зоммер эътироф этилди. Ян учрашув давомида жами 14 та сейв амалга оширди.  

Бугун тунда Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида яна бир жавоб ўйини бўлиб ўтади. Унда “ПСЖ” ўз майдонида “Арсенал” билан рақобатлашади. Ушбу жамоаларнинг биринчи учрашуви Лондон шаҳрида ўтган ва унда “ПСЖ” 1:0 ҳисобида ғалабани илиб кетган. Жавоб ўйинида ғолиб бўлган жамоа 31 май куни Мюнхенда ўтадиган финал баҳсида “Интер” клуби билан рақобатлашади.

Шу ўринда “Интер” ва “Барселона” ўртасидаги учрашувда қайд этилган айрим статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Каталония клуби бу мавсумда қитъа миқёсидаги мусобақада ўз дарвозасидан жами 24 та тўп олиб чиқди ва ўзининг янги антирекордини ўрнатди. “Барселона” бундан 25 йил аввал, аниқроғи 1999-2000 йилги мавсумда ўша даврдаги Европа чемпионлар лигасида 23 маротаба гол ўтказиб юборган эди.

Шунингдек, ушбу жамоа 10 йилдирки, ЕЧЛ финалига чиқа олмаяпти. Клуб сўнгги бора 2015 йилда Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнаган ва ўшанда ғолиб бўлган эди. 2019 йили каталонияликлар 2:1 ҳисобида Милан шаҳри жамоасини мағлуб этган бўлса, 2022 йилда жамоалар ЕЧЛ гуруҳ босқичида  “Интер”га 1:0 ҳисобида енгилган ва иккинчи ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган.  

“Интер” ўз тарихида 1964, 1965 йилларда Европа чемпионлар кубоги ва 2010 йилда Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Бу клуб ўз фаолияти давомида 3 марта UEFA кубоги, иккита Қитъалараро кубок ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган. Милан шаҳри жамоасининг ЕЧЛ финалидаги сўнгги иштироки 2023 йилда бўлган ва унда “Манчестер Сити”га 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Интер” ЕЧЛ финалидаги рақибини кутмоқда