Туркиянинг қадимий Кўнё шаҳрида “Мавлоно Румий ва Алишер Навоий: Онадўлидан Хуросонга қадар илм ва ҳикмат ёғдуси” халқаро симпозиуми бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берган эдик.

Мазкур анжуманда иштирок этган албаниялик олима, Тирана университети профессори Линдита Хҳанари  ўз маърузасида Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарининг ўзбек олимларига маълум бўлмаган қўлёзмаси мавжудлиги ҳақида маълумот берди.

Олиманинг таъкидлашича, Албания адабиёти XVII - XVIII асрларда араб ёзувидаги араб, форс ва туркий маданий мероснинг таъсирида ривожланган.  – Албанияда Алишер Навоий асарларининг қўлёзмалари кўплаб шахсий коллекцияларда, айримлари Албания давлат архиви ва Тирана университети фондларида сақланади. Айниқса, Ҳарзатнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарининг янги қўлёзмаси алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асар Назим Фрекулла, Ҳасан Зико Фракири ва Далип Фрашири каби албан ижодкорларининг поэтик олами шаклланишига катта таъсир ўтказган, дейди олима.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳбуб ул-қулуб”нинг янги қўлёзмаси Албанияда топилди