Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Япония бозорларида имкониятлар кенгаймоқда.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда кунчиқар давлатнинг Қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик вазирлиги ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида юртимизда етиштирилган яна 11 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар учун фитосанитар рухсатлар олинди. Шу тариқа бугунги кунда Японияга эндиликда 69 турдаги маҳсулотни экспорт қилиш мумкин бўлади.  

Жумладан, шолғом, кунгабоқар уруғи, брокколи, анжир, наъматак каби  маҳсулотларни Японияга фитосанитар рухсатнома асосида экспорт қилинади. 125 миллионлик аҳолига эга ушбу давлат ҳудудининг бор-йўғи  12-13 фоизи қишлоқ хўжалиги учун яроқли эканлигини инобатга оладиган бўлса, мева-сабзавотлар импортига уларда талаб юқорилиги кундек равшан бўлади.  

Рақамларларга назар соладиган бўлсак, биргина 2024 йилда ушбу мамлакат 1.6 миллион тонна янги узилган мевани импорт қилган. Сабзавотлар йўналишида бу кўрсатгич тахминан 14 миллион тоннага тенг.

- Экспорт қилинадиган маҳсулотлар бегона ўтлар ва уларнинг уруғларидан, тупроқ, шағал, шунингдек, бошқа аралашмалардан холи бўлиши талаб қилинади, - дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Марказий экспорт штаби ходими Наргиза Муроджонова.  – Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан маҳсулотни экиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва Японияга экспорт қилишгача бўлган, шунингдек, тегишли хавфсизлик талабларига жавоб берилишигача бўлган барча жараёнлар назорат қилинади.    

Ўзбекистон маҳсулотлари учун янги бозорларнинг очилиши – бу мамлакатимиз аграр соҳасидаги салоҳиятини намойиш этиш, бободеҳқонларимиз моддий аҳволини яхшилашда қўшимча  имкониятдир. Қолаверса, бу тизимда янгича ёндашув жорий этилиб, “даладан экспортгача” тамойили остида етиштириш, сақлаш, калибрлаш, қадоқлаш жараёнларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Бу эса кичик бўғинлардан ташкил топган занжирнинг жорий этилишига ва қўшимча иш ўринлари, қўшилган қийматни яратишга, технологик қайта ишлаш ва савдо-логистика тизимини кенгайтиришга туртки бўлмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/axkuwP77QnI" title="Yaponiyaga yana qo‘shimcha 11 turdagi qishloq xo‘jaligi mahsulotlari eksport qilinadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияга яна қўшимча 11 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинади (+видео)