Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Корея миллий темир йўл идораси бош директори Ли Сон Хэ бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

Маълумотга кўра, томонлар соҳага оид замонавий технологиялар ва темир йўл тизимини модернизация қилиш учун инновацион ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилган.

Республикамизда қурилиши режалаштирилаётган янги йўналишларда тез юрар поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қилувчи замонавий сигнализация, геолокация ва ҳаракатни бошқариш тизими ҳамда Корея навигация ечимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ли Сон Хэ “Тошкент – Самарқанд” алоҳида тез юрар йўналиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш жараёни ҳақида ҳам маълумот берди.

Тайёргарлик ишлари “Korea Eximbank” гранти кўмагида “Saman Engineering”, “Dong Myeong Engineering Consultants & Architecture Co., Ltd”, “Korea Railroad Corporation” ва “Korea National Railway” компаниялари консорциуми томонидан биргаликда олиб борилиши маъқулланди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Жанубий Корея темир йўл соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширади