Жорий йилнинг 5 май куни Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ва “Ўзмиллийбанк” АЖ ташаббуси билан ”Заргарлик соҳасида фаолият: қонун доирасида” мавзусидаги учрашув-семинар ўтказилди. Учрашувда Бош прокуратура, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан заргарлик соҳаси корхоналари учун манфаатли бўлган савдони молиялаштириш маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.

Жумладан, Президентимизнинг 2024 йил 12 августдаги ПФ-109-сонли Фармонига асосан Ўзмиллийбанкда факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзмиллийбанк вакили томонидан заргарлик соҳаси корхоналари учун факторинг хизматларининг афзалликлари ва шартлари батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 22 февралдаги ПҚ-4998-сонли Қарорига асосан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ билан келишилган ҳолда товар-хомашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан қимматбаҳо металлар харид қилувчи ишлаб чиқарувчилар учун тақдим этиладиган банк кафолатлари тўғрисида маълумот берилди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: заргарлик соҳаси корхоналари учун факторинг хизматлари