Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Унда бир қатор қонун лойиҳаларининг муҳокамаси ҳамда парламент назоратига оид масалаларни кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Мажлисни кириш сўзи билан очган Спикер Н.Исмоилов мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тўхталди. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 1-2 май куни Хоразм вилоятига ташрифи, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти билан танишиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлганига эътибор қаратди.  

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари тарих ва бугунни уйғунлаштирган, меъморий ечими билан ноёб лойиҳа бўлган “Арда Хива” мажмуаси билан танишди. 25 гектарлик майдонда барпо этилган ушбу мажмуа ҳудудга сайёҳларни янада кенг жалб этишга хизмат қилади, вилоятнинг иккинчи ташриф қоғозига айланади.    

Шунингдек, Спикер 2 май куни Урганч туманида Хоразм вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилиш, унда билдирилган таклифлар хусусида тўхталиб, Хоразмдан сайланган парламент вакиллари ҳам вазифалар ижроси жараёнларида фаол иштирок этиши лозимлигини таъкидлади.  

Бундан ташқари, Н.Исмоилов айни кунларда юртимизда бўлиб ўтаётган маҳалла раислари сайлови ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Мазкур сайловлар янгича демократик тамойиллар ҳамда очиқлик асосида ўтаётгани, маҳалла раисларининг ваколат муддати 5 йил этиб белгилангани, кейинги йилларда маҳаллаларга кўплаб ваколатлар берилганини айтиб ўтди.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спикер: “Арда Хива” вилоятнинг иккинчи ташриф қоғозига айланади