Муносабат

Инсонлар орасида “Тўйга етказсин!” деган ибора кенг тарқалган.  Аммо, тўйлар билан боғлиқ шундай муаммолар ҳам борки, бу асрлар оша яшаб келмоқда. Жадид боболаримиз ҳам тўйлардаги исрофгарчиликлар ҳақида куйиниб ёзганлари тарихдан маълум. 

Жумладан, эзгу амаллар билан бирга исрофгарчилик, дабдабабозлик, сохта обрў орттиришга уриниш каби салбий ҳолатлар, минг афсуски, ҳамон мавжуд. 

Йиллаб меҳнат қилиб, топган-тутганини бир тўй баҳона сочиб юбориш етмагандай, қарзу ҳавола қилиб, оиласини қийин аҳволга солаётганлар ҳам йўқ эмас. 

Шунинг учун ҳам тўйларни тартибга солишга давлат даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилиниб, тўй ўтказиш билан боғлиқ тартиблар белгиланган. 

Аммо, уларни бажаришда, ихчам, исрофгарчиликсиз тўй ўтказишга бўлган даъват ва тавсияларга негадир панжа орасидан қараб келинмоқда. 

Ваҳоланки, бир тўйга кетган ортиқча маблағ билан ёш оиланинг уйли-жойли бўлишига ёрдам бериш, ҳаёт йўлларида қоқилмаслиги учун тадбиркорликни бошлашига кўмак кўрсатиш, умуман, келажагига инвестиция киритиш мумкин. Ахир дабдабали тўйдан кейин ўзини ўнглай олмай қолаётган, моддий етишмовчилик, қарзу ҳавола каби кўнгилсизликлар сабаб бузилиб кетаётган оилалар борлиги ҳеч кимга сир эмас ёхуд ёш оилада фарзандлар туғилгач, уй-жой билан боғлиқ муаммо юзага келиши бор гап. 

Шунинг учун ҳам бу мавзу шу кунларда яна кун тартибига чиқди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида жамоатчиликка мурожаат қилиб, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши эканини таъкидлади. 

“Ҳаммамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, катта ижобий самарага эришамиз. Шу боис, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак”, деди Президент.

Шу билан бирга, мажлисда жамиятда коррупцияга қарши кескин курашиш, бу борада очиқ тизим ва муҳит яратиш вазифаси қўйилди. 

Зеро, тўйлардаги дабдабабозликлар туб замирида коррупция мавжудлигини инкор қилиб бўлмайди. Мансаб ваколатидан, хизмат мавқеидан фойдаланиб, порахўрликка қўл ураётганлар, бели оғримай топган пулларини эса ўзини кўз-кўз қилишга сарфлаётганлар миллий тўйларимизнинг асл шаклу шамойили ўзгариб кетишига сабабчи бўлмоқда. Ана шундай дабдабабозликларни кўраётган бошқалар ҳам чираниб бўлса-да, бировдан қолмасликка уринаётгани, оқибатда, барча тўйлар, айниқса, никоҳ тўйлари ёшларнинг бахтини кўзлаб эмас, балки ота-оналарнинг ўзини элга кўрсатиб қўйиш мусобақасига айланиб бораётгани ачинарли ҳол. 

Юқорида қайд этилган Миллий кенгаш мажлисидан кейин давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 21 апрелда “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. 

Эндиликда коррупцияга қарши курашишда парламент, миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилади. Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари кучаяди. Декларациялаш, ноқонуний бойлик орттиришга оид янги тартиблар киритилиши натижасида коррупция омиллари чекланади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ташкилотлардаги ички назорат тузилмалари фаолияти кучайтирилади.

Маиший коррупцияга қарши курашиш бўйича вазирлик, идоралар раҳбарлари масъулияти оширилади. Давлат хизматлари даражасини аҳоли баҳолайдиган тизим қилинади, энг ёмон кўрсаткичга эга соҳа раҳбарлари бўйича чора кўрилади.

Энг муҳими, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги юксалтирилиб, жамиятда коррупцияга қарши курашишга дахлдорлик шаклланади.

Президент фармони билан тасдиқланган лойиҳага асосан тўйлар тартибга солинади. Бу мазкур ҳужжат билан тасдиқланган, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатида келтирилган. Унда жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган. Ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар назарда тутилган. 

Мазкур лойиҳага парламент, Маданият вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита масъул этиб белгиланди. 

Энг муҳими, мазкур фармон эълон қилинганидан кейин тўйлар ва оилавий тадбирларни камтарона ва оқилона ўтказишга қаратилган ташаббуслар халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланди. 

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда тўй маросимларини тартибга солиш, масалан, тўй кортежлари сонини чеклаш, ортиқча сарф-харажатларни камайтириш ва миллий анъаналарга мос равишда ўтказиш бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда. Баъзи ҳудудларда маҳаллий кенгашлар томонидан тўйларнинг тартибини белгилаш бўйича тавсиялар берилмоқда. 

Маданият вазирлиги лойиҳанинг ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилиши, келгусида халқимиз манфаатларига хизмат қилиши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Етук олимлар, санъат ва маданият намояндаларининг тўйларни ихчам ва чиройли ўтказиш, халқимиз қадриятининг чинакам кўзгусига айлантиришга қаратилган тавсия ва таклифлари ҳужжатнинг янада мукаммал тайёрланишига муносиб ҳисса қўшади. 

Сирожиддин ЎСАРОВ,

журналист.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўйлар – гўзал қадрият бўлиши билан бирга, маънавиятимиз, маданиятимизнинг муҳим кўзгуси