Кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ягона ишлаш амалиётини йўлга қўйишни назарда тутувчи алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланди.
Юридик шахслар томонидан киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги барча жиноятлар юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш топширилди.
Бу Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилди.
Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.
ЎзА