Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда бир қатор муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.  

Мазкур қонун лойиҳаси билан 6 та вазирлик ва идора, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари аниқлаштирилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, турли кўринишдаги табиий офатлар ёки техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқароларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини асраш, бунинг учун зарур чора-тадбирларни кўриш энг биринчи галдаги вазифалардан саналади. Мазкур ҳужжат лойиҳасидаги нормалар бу борадаги ишларни ташкил этишда масъул вазирлик ва идораларнинг вазифа ва ваколатларини янада аниқ белгилаб беради.  

– Рўй бериши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамкорлигини янада жонлантириш лозим, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Мамадалиев. — Шу мақсадда мазкур қонун лойиҳаси билан вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги вазифалари, ваколатлари белгилаб берилмоқда. Лойиҳадаги нормалар  аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш ва қоплашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга замин бўлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VHEiWzdwaq4" title="Favqulodda vaziyatlar holatida mas’ul idoralarning vakolatlari aniqlashtirilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Якубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар ҳолатида масъул идораларнинг ваколатлари аниқлаштирилмоқда (+видео)