Тошкент шаҳрида "Бизнесни Ривожлантириш Банки" АТБ ташаббуси билан ташкил этилган янги микромолия ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда банк Бошқаруви аъзолари, тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар банк тизимидаги янгиланишлар ва хизматлар кўлами ҳамда сифатининг замон талабларига мос равишда доимий равишда такомиллашиб бораётганини таъкидладилар. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПҚ-364-сонли қарорига биноан, тижорат банкларига микромолия хизматларини кенгайтириш вазифаси юклатилган.

Мазкур топшириқни амалга ошириш мақсадида "Бизнесни Ривожлантириш Банки" АТБ томонидан янги микромолия компанияси ташкил этилди. Янги ташкилот якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда барча турдаги кичик бизнес субъектларига микромолия хизматлари кўрсатади. Бу жараёнда жисмоний шахслар ҳам ўз бизнес ғояларини ҳаётга татбиқ қилиш учун молиявий кўмак орқали бевосита иштирок этишлари мумкин.

Тадбиркорлар учун 100 миллион сўмгача бўлган микрокредитлар гаровсиз, 300 миллион сўмгача бўлган микроқарзлар эса таъминот асосида ажратилиши белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 7 февралдаги қарорига асосан "Бизнесни Ривожлантириш Микромолия Ташкилоти" МЧЖ микромолия ташкилоти сифатида №127-сон билан давлат реестрига киритилди. 

Маросим иштирокчилари ташкилотда яратилган шароитлар ва таклиф этилаётган хизматлар билан бевосита танишдилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда янги микромолия ташкилоти очилди