Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2025 йил 5 май куни тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда яна бир бор газ босими ортиши оқибатида кучли фонтанланиш содир бўлган.

Газ таркибидаги юқори миқдордаги водород сульфиди сабабли, унинг кенг тарқалишини чеклаш мақсадида оқим назорат асосида ёқиб юборилди. Ҳозирда ҳудудда хавфсизликни таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Ҳодиса жойи махсус хизматлар томонидан ўраб олинган бўлиб, вазият Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва нефть-газ фаввораларини бартараф этишга ихтисослашган ҳарбийлаштирилган мутахассислар назоратида турибди. Аҳоли учун ҳозирча ҳеч қандай хавф мавжуд эмас.  

Маълумот ўрнида, 2025 йил 27 март куни ҳам мазкур қудуқда шунга ўхшаш ҳолат кузатилган эди. Ўша пайтда ҳам экологик барқарорликни сақлаш мақсадида газ ёқиб юборилган. 22 апрель куни эса қудуқда техникавий муаммо туфайли фонтанланиш тўхтаган ва суст оқим қайд этилган.  

Ҳозирги пайтда авария оқибатларини бартараф этишда халқаро мутахассислар ҳам жалб этилган. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилади, дейилади хабарда.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Мустақиллик-25" конида хавфсизлик чоралари кўрилмоқда