Бу ҳақда “Air Samarkand” авиакомпанияси ахборот хизмати маълум қилди. Унда ёзилишича, жорий йилнинг 4 май куни компания Самарқанддан Тель-Авивга биринчи халқаро тўғридан-тўғри парвозни муваффақиятли бажарди.

Янги йўналиш очилиши муносабати билан ҳар икки шаҳар аэропортларида байрамона тадбирлар бўлиб ўтди. Компания бош директори Зафар Бўтаевнинг таъкидлашича, бу рейс икки мамлакат ўртасидаги туризм, зиёрат ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим босқич бўлади. 

Парвозлар “Airbus A330” ва “Airbus A321” самолётларида ҳафтасига якшанба куни амалга оширилади; июлдан бошлаб пайшанба куни ҳам рейс қўшилади.

“Air Samarkand”нинг Исроилдаги ҳамкори – “Asia Travel Israel” туроператори ҳисобланади. Рейслар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Тель-Авив сайёҳлар ва зиёратчилар учун аҳамиятли нуқта ҳисобланса, Самарқанд ҳам ЮНЕСКО мероси сифатида Исроил фуқаролари учун қизиқиш уйғотмоқда.   

“Air Samarkand” халқаро йўналишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда ва яқин вақтда авиакомпания флоти 10 та самолётгача кўпайтирилади.  

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддан Тель-Авивга илк бор тўғридан-тўғри рейс амалга оширилди