2025 йил 22 апрелда “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди?

Қонунда нималар назарда тутилган? Бу саволга Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар  қўмитаси раиси Эркин Гадоев жавоб берди:

– Қонун билан ундирувни гаров нарсасига суд тартибида ва суддан ташқари тартибда қаратиш, гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашдаги муаммолар ва қонун ҳужжатларидаги номувофиқликлар бартараф этилди.  

Фуқаролик кодекси ва “Гаров тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан тўланмаган суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса ва гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши узлуксиз уч ойдан кам бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши жуда арзимас, деб ҳисобланади. 

Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш рад этилиши мумкин.

Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида келишмовчилик бўлган тақдирда эса, мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади.  

Гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ана шу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланиши бўйича норма киритилди.

“Ипотека тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда ўн икки ой давомида узлуксиз уч ойдан ортиқ бузилган тақдирда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит бўйича қарздорликни мол-мулкка қаратиш мумкинми?