Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи “Dushanbe Grand Slam – 2025” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Вазни 52 килограммгача бўлган дзюдочи қизлар орасида ҳамюртимиз Муҳайё Аҳматова финалга қадар ўтган баҳсларда зафар қучиб, кумуш медалига сазовор бўлди. Дарвоқе, бу дзюдочи қизимизнинг IJF мусобақаларидаги биринчи медалидир. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Артём Штурбабин, Ҳожиакбар Тошев, Муроджон Йўлдошев ва Ўткирбек Тўрабоев бронза медалига эга чиқди.

“Dushanbe Grand Slam – 2025” халқаро турнири якунига кўра, Тожикистон терма жамоаси 4 тадан олтин ва бронза ҳамда 3 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Озарбайжон термаси эса 2 тадан олтин ва кумуш медаль жамғариб, иккинчи ўриндан жой олган бўлса, франциялик дзюдочилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритган ҳолда кучли учликдан жой олди.  

Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш, 4 та бронза, 5 та бешинчи ва 5 та еттинчи ўрин натижа қайд этиб, мусобақанинг энг кучли ўнинчи жамоасига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари