Мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг 15 нафар фарзандига 2025/2026-ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига квота асосида қабул қилиниши учун тавсияномалар тантанали равишда топширилди.

Бу имконият Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди. Тадбирда таъкидланганидек, тавсияномалар фақатгина ёшларга олий таълим эшикларини очиш билан чекланиб қолмай, балки уларнинг таълим олиш орқали юрт тараққиётига ҳисса қўшишлари учун ҳам мустаҳкам замин яратади.

Тантанали маросимда Гулистон ҳарбий прокурори, адлия подполковниги Фаррух Жўраев,  “Дўстлик” ордени соҳиби, ёзувчи ва шоир Али Насирли сўзга чиқиб,  қатнашчиларни табриклашди. Шунингдек,  ҳарбий хизматчиларнинг оғир ва масъулиятли хизматини юксак баҳолар экан, уларнинг фарзандлари ҳам келажакда юрт равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдиришди.

– Бу тавсиянома фарзандларимиз учун янги имкониятлар эшигини очиш билан бирга, биз  хизматчилар учун ҳам катта масъулият юклайди. Биз қандай натижага эришмайлик, фақат ўзимизга эмас, келажак авлодга хизмат қилишни унутмаслигимиз керак, – деди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг моддий-техник таъминот гуруҳи бошлиғи Дилбар Соқиева.

Бундай тадбирлар ҳарбий хизматчиларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг оилаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиёсати амалда ўз ифодасини топаётганини кўрсатади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийларнинг фарзандларига тавсияномалар берилди