Бугун, 4 май куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумидаги халқаро турнирнинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида 90, -100, +100 килограммда ҳамда аёллар ўрасида -78 ва +78 кило оғирликда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Кун давомида кечадиган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Азизбек Авазмуродов, Умар Бозоров, Муҳаммадали Тангриев, Муҳаммадсодиқ Содиқов, Музаффарбек Тўрабоев, Ўткирбек Тўрабоев, Шинар Ибраева, Ирисхон Қурбоналиева, Фотима Қуронбоева Душанбе татамиларида ўз омадларини синовдан ўтказади.

Душанбе татамиларида кечган кечаги кун беллашувларида 7 нафар дзюдочимиз ғолиблик учун кураш олиб борди.

Шиддатли ўтган беллашувлар сарҳисобига кўра, икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

-73 кг. вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳожиакбар Тошев бронза медали учун ўтган курашда франциялик Бенжамин Аксусни мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олган бўлса, -81 кг. вазн тоифасида татамига чиққан  Муроджон Йўлдошев бронза медали йўлида яна бир дзюдочимиз Суҳроб Турсуновни доғда қолдирди.

27 давлатнинг 220 нафардан зиёд дзюдочилари иштирок этаётган халқаро турнирнинг ортда қолган баҳслари сарҳисобига кўра, медаллар жамғаришда қўшни Тожикистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоада етакчилик қилмоқда. Кейинги поғоналарда бораётган Франция ва Мўғулистон жамоаларида 2 тадан олтин мавжуд вазиятда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан кучли еттиликни банд этиб турибди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Душанбе турниридаги медалларимиз сони 5 тага етди