Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт чех компанияларининг Марказий Осиёда барқарор инфратузилма ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Европа Иттифоқи инвестиция стратегияси – “Global Gateway” доирасида молиялаштириладиган лойиҳаларда иштирок этиш имконияти диққат билан ўрганилаётганини айтди.

– Рақамли уланиш, транспорт, муҳим хом ашё, шунингдек сув, энергетика ва иқлим каби соҳаларга тўхталмоқчиман, – дейди дипломат. – Чехия Ўзбекистоннинг стратегик фойдали қазилмалари, жумладан уран ва мисга бой конларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу устуворлик Европа таъминот занжирини диверсификация қилиш, хусусан Чехия саноати барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган муҳим хом ашё ва бошқа ресурслар етказиб берадиган ишончли манбалар топиш режасига мос. 2023 йил икки мамлакат қўшма ишчи гуруҳ тузиш орқали тоғ-кон ва геология соҳаларида ҳамкорликни тизимлаштиришга келишиб олган. Бунинг эвазига чех компаниялари ушбу ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш учун илғор кон технологиялари ва ускуналарини таклиф қилмоқда. Жорий йил бошида Чехиянинг кончилик ва геология соҳасидаги етакчи компания ва муассасаларидан иборат делегация ҳамкорлик имкониятини жойида ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миссия давомида ёндош вазирлик масъуллари билан устувор йўналишларни муҳокама қилганмиз. Умуман, Европа Иттифоқи, хусусан Чехия билан ҳамкорлик барча томонлар учун фойдали формат. Бизнинг компаниялар тенг ҳуқуқли шериклик ўрнатишга тайёр.

Любомир Фреборт транспорт соҳасига тўхталаркан, темир йўл ҳамкорлиги мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатда анъанавий йўналиш эканини қайд этди:

– Ҳозир биз айни соҳада амалга оширилиши лозим бўлган бир йирик лойиҳа устида фаол ишлаяпмиз. Бундан ташқари чех компаниялари Самарқанддаги трамвай, Урганчдаги троллейбус паркини кенгайтириш ва модернизация қилиш, Тошкент метрополитени тизимини такомиллантириш кўзда тутилган шартномалар тузиш, аэропортлар ва ҳаво ҳаракатини бошқариш билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантиришга ҳисса қўшишдан манфаатдор. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига Чехияда ишлаб чиқарилган Л-410 самолётлари етказиб берилмоқда, рекреацион парвоз ва парашют спорти учун мўлжалланган кичик хусусий самолётларга ихтисослашган ишлаб чиқарувчимиз ҳам шерикликка қизиқиш билдирган.

Ниҳоят, келаётган ёз мавсумида Тошкент билан Прага ва Карлови Вари ўртасидаги авиарейслар қайта йўлга қўйилишидан мамнунмиз. Бу мамлакатларимиз иқтисодий ва маданий алоқаларини янада мустаҳкамлайди. Чехия компанияси Ўзбекистон метрология ва стандартлаштириш лабораторияларини Европа стандарти асосида модернизация қилишда иштирок этади. Бу ЕИ ҳудудига хизмат экспорт қилмоқчи бўлган компаниялар учун жуда фойдали бўлиб, бу жараёнда стандартнинг аниқлиги ва мувофиқлиги муҳим аҳамият касб этади.

Чехия Метрология институти тегишли малака ошириш дастурларига жалб этилган. Жумладан, ўзбекистонлик мутахассислар Чехия Республикасида техник кўникмани чуқурлаштириш мақсадида ўқитиляпти. “CzechInvest” компанияси эса хорижий сармоядорлар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонни Европа бозорига яқинлаштиришга кўмаклашувчи кенг кўламли хизматлар таклиф этади.

Элчининг сўзларига кўра, Чехия жуда кўп соҳалар бўйича ҳамкорликнинг улкан истиқболини кўряпти. Кончилик, транспорт, сув хўжалиги, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, ақлли шаҳар ечими, тиббиёт технологияси, озиқ-овқат саноати ва мудофаа шулар жумласидан.

Хулоса шуки, Чехиянинг экспортга йўналтирилган корхоналари ушбу йўналишларнинг ҳар бирида янги, ўзаро манфаатли шериклик ўрнатишга интилмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш давом этаркан, Чехия мазкур трансформация жараёнида узоқ муддатли ҳамкор бўлишга тайёрлигини тасдиқлаган.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элчи: Чехия ЕИнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда