Ватанимиз тарихидаги 4 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1757 йил (бундан 268 йил олдин) – Бухоро амирлиги таркибидаги Деновда ҳокимиятдан олиб ташланган маҳаллий амир навкарлари ва савдо аҳли ўртасида тўқнашув юз берди. Бу воқеа Муҳаммад Шариф Нақийнинг “Тож ут-таворих” асарида қуйидагича тасвирланади: 

“1757 йил 4 май куни Денов шаҳрида одатдагича вилоятнинг ҳамма томонларидан олди-сотти қилиш учун келган жуда кўп кишилар тўпланганди. Улар ҳеч нарсадан хабарсиз ўзларининг савдо ишлари билан машғул бўлиб фойда чиқариб олиш билан овора эдилар. Аммо қўзғолон кўтарган маҳаллий амирнинг (бухороликлар ағдариб ташлаган Муҳаммад Аминбой юзнинг) йигитлари ҳар қайси дарвозадан битта-битта шаҳар ичига кириб келдилар ва халқ билан лиқ тўла савдо қизиб турган бозорга ҳужум қилдилар. 

Улар ёввойи шерлардек тинч аҳоли устига ёпирилдилар, бозорни тарқатиб юбориб молларни ва қимматли буюмларни босиб олдилар. Аркдан бозорга ўз иши билан келган бухоролик сарбозларни тутиб олиб шу жойнинг ўзидаёқ ўлдирдилар”. Бу қўзғолон Бухоро ҳукмдори Муҳаммад Раҳимбий томонидан 40 минг кишилик қўшин билан шафқатсизларча бостирилди ва унинг раҳбари Омон Боқий қатл этилди.

1880 йил (бундан 145 йил олдин) – Қўқон хони Умархон ва Нодирабегимнинг набираси Музаффархон Макка зиёратидан қайтгач Тошкентга келиб, ўлка маъмуриятидан Тошкентда яшашга рухсат сўради. Чунки Қўқон хонлиги 1876 йилда руслар томонидан тугатилиб, унинг ҳудудлари маркази Тошкент шаҳри бўлган Туркистон генерал-губернаторлигига қўшиб олинган эди. Бироқ Музаффархоннинг илтимоси қондирилмай 50 сўм нафақа билан қўриқчилар бириктирилиб, хоннинг ўғли Верний шаҳрининг рус қисмига уй қамоғида яшаш учун юборилади. Музаффархон 1884 йилдагина уй қамоғидан озод қилинади.

1897 йил (бундан 128 йил олдин) – инфекционист-терапевт, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Александр Касенович дунёга келди (вафоти 1962 йил). У Ўзбекистонда учрайдиган геморрагик иситмани биринчи бўлиб аниқлаган.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – провизор олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ҳамид Холматов таваллуд топди. У 1970–1985 йилларда Тошкент фармацевтика институтининг ректори бўлган. Илмий ишлари, асосан, Ўзбекистон халқ табобатида қўлланиладиган, хусусан, Ибн Сино ишлатган доривор ўсимликларни фармакогностик ўрганиш ва тиббиётга татбиқ этишдан иборат бўлган.

1934 йил (бундан 91 йил олдин) – Халқ таълими кадрлари малакасини ошириш институти (ҳозирги Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти) ташкил этилди.

1953 йил (бундан 72 йил олдин) – “Ўзбекипаксаноат” трести “Ипакчилик бош бошқармаси”га айлантирилди. У Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида фаолият юритиб, юридик шахс сифатида ҳуқуқларга ва ўзининг гербли муҳрига эга бўлган.

1990 иил (бундан 35 йил олдин) – Ўзбекистон Президентининг “Наврўз халқ байрамини ўтказиш якунлари тўғрисида”ги фармони матбуотда эълон қилинди. Фармонга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳар йили 21 март дам олиш куни ва умумхалқ “Наврўз” байрами куни деб эълон қилинди. Шунингдек, 1990 йил мартда “Наврўз” байрамининг ўтказилишида фаол қатнашган бир гуруҳ санъаткорлар ва маданият ходимларига Ўзбекистон фахрий унвонлари берилди.

1991 йил (бундан 34 йил олдин) – соат 6 дан 45 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Ангрен тумани Жигаристон қишлоғида сурилма юз берди. Сурилиш ниҳоятда тез суръатда кечиб, натижада аҳоли орасида қурбонлар бўлди. Сурилган тупроқнинг қалинлиги баъзи жойларда 20 метрга етган. Жигаристон қишлоғининг сурилма остида қолган қисми шаҳидлар қабристони деб номланди. Жигаристонлик бир қанча оила бошпанасиз қолди. Табиий офатдан жабр кўрган аҳoли учун қисқа муддат ичида давлат томонидан хавфсиз жойда янги Жигаристон шаҳарчаси қурилди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туркия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини ва Бош консулхонасини очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – ижодкор ёшларнинг “Истеъдод” республика жамғармаси тузилди.

1995 йил (бундан 30 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – миллий адабиётни ва маданиятни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, халқимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштироки учун Ўзбеикстон халқ шоирлари Тўлепберген Қаипбергенов ва Иброҳим Юсупов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида”, “Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир офат тарихи: Жигаристон фожиаси