Белгия пойтахти Брюссел шаҳрида "Бюджетни шакллантириш ва уни ижро этишда парламентнинг роли ҳамда гендерга нисбатан сезгир парламентлар" мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтмоқда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Гулруҳ Аъзамова, Гулнорахон Абдувоҳидова ва Отабек Мусурмонов иштирок этиб, маърузалар билан чиқиш қилишди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Қайд этилишича, семинарда иштирокчилар бюджет ваколатлари бўйича ўзаро тажриба алмашдилар. Шунингдек, бюджетни шакллантириш ва ижро этиш жараёнидаги долзарб муаммолар, мустақил институтларнинг роли, парламент аъзоларини таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон вакиллари ўз чиқишларида мамлакатда Давлат бюджетининг қонун шаклида қабул қилинаётгани, бу эса парламент назоратининг кучайишига, бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар. Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституция асосида Давлат бюджети ижроси устидан назорат, Ҳисоб палатаси ҳисоботини кўриб чиқиш ваколати тўлиқ Қонунчилик палатасига ўтказилгани ҳам алоҳида қайд этилди. Бу эса парламент назоратини янада мустаҳкамлашга имкон бергани таъкидланди.  

Тадбирда, шунингдек, мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам батафсил ахборот берилди.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни эътироф этиб, уларни ижобий баҳоладилар.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик палатаси депутатлари Белгиядаги халқаро семинарда иштирок этмоқда