Бугун, 3 май куни Перуда бўлиб ўтаётган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги медалларни қўлга киритишди.

70 га яқин мамлакатдан ташриф буюрган 538 нафар спортчи иштирок этаётган нуфузли мусобақанинг навбатдаги кунида, аёллар ўртасида -59 кг вазн тоифасида баҳсга киришган Маржона Абдумуталова силтаб кўтаришда 102 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Икки кураш якунига кўра эса у 190 кг кўрсаткич билан кумуш медаль соҳибасига айланди.

Шунингдек, эркаклар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳикматилло Ҳайдаров даст кўтариш дастурида 154 кг натижа билан бронза медални қўлга киритди.

Шу тариқа, бугунги кунгача Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар сони 6 тага етди. Мусобақалар 5 майга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида 6 та медални қўлга киритишди