Малайзиянинг Перлис университети (UniMAP) мамлакатимиздаги тўрт йирик олий таълим муассасаси – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, Термиз давлат университети, Фанлар академияси Математика институти ва Ўзбекистон – Финляндия педагогика институти билан академик ва илмий соҳаларда шерикликни йўлга қўйди. Бу ҳақда университет проректори доктор Залиман Савли штат маъмурий маркази – Кангарда журналистларга берган баёнотида маълум қилди. Мазкур кенг кўламли ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигидаги республикамиз делегациясининг ушбу давлатга расмий ташрифи чоғида имзоланди. Тадбирда Малайзиядаги элчимиз Каромиддин Гадоев, шунингдек қатор юқори мартабали ҳукумат амалдорлари, инвестиция ва савдо институтлари вакиллари иштирок этди.

Профессор Залиман таъкидлашича, келишув доирасида тўрт асосий йўналиш белгилаб олинди. Бундан буён биргаликда профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви, академик мобиллик ва ўқув дастурлари, амалга оширилади. Муҳандислик ва технология бўйича қўшма диплом бериш жорий этилади, турли йўналишларда умумий технологик тадқиқот олиб борилади, ишланмалар амалиётга татбиқ қилинади. Тегишли соҳаларда қўшма конференция, семинарлар ташкил этилади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия университети билан ҳамкорлик ривожланади