Хабар берганимиздек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан янги PharmUz мобил иловаси яратилган эди. Ушбу мобил илова орқали дори воситаларининг референт нархларини билиш, дори воситаларининг ножўя таъсири ҳақида хабар юбориш, тиббий техника, тиббий буюм, биологик фаол қўшимчалар, ишлаб чиқарувчилар, маркировка коди орқали дори воситалари тўғрисидаги барча маълумотларни осон кўриб чиқиш, қулай қидирув ва фильтрлар орқали керакли маълумотни тез ва осон топиш мумкин. Қаерда бўлишдан қатъи назар, маълумотга доимий кириш имкони бор.

Нафақат электрон маълумот базаси, балки фармацевтика соҳаси учун ишончли ҳамроҳ, ҳар бир саволга жавоб топа оладиган ушбу рақамли платформада яна бир хизмат ишга туширилди. 

Агентлик ахборот хизмати раҳбари Анвархон Акабиров PharmUz иловасидаги ушбу "Дориларнинг ножўя таъсирлари" хизматининг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди: 

– Энди беморлар ёки уларнинг яқинлари дори воситаларини қабул қилгандан сўнг юзага келган ножўя таъсирлар ҳақида бевосита мобил илова орқали тез ва осон тарзда хабар беришлари мумкин. Юборилган маълумотлар фармакологик назорат (дори хавфсизлиги назорати) бўлимига етказилади ва мамлакатимизда дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда беморларни ҳимоя қилиш мақсадида таҳлил қилинади. 

Хизматдан фойдаланиш жараёни оддий ва қулай. Фойдаланувчилар беморнинг умумий маълумотларини, юзага келган ножўя таъсир ҳодисаси тавсифини ҳамда фойдаланилган дори воситаси ҳақидаги маълумотларни илова орқали тўлдирадилар. Шунингдек, дори қутисидаги маркировка кодини сканер қилиш орқали айрим майдонларни автоматик тўлдириш имконияти ҳам мавжуд. 

– Нега бу хизмат муҳим? 

– Янги хизмат орқали дори воситаларининг хавфсизлиги бўйича реал вақт режимида маълумотлар тўпланади. Соғлиқни сақлаш органлари дори воситаси таъсирини кузатиб боради ва керак бўлса, зудлик билан зарур чораларни кўради. Ҳар бир беморнинг тажрибаси бутун соғлиқни сақлаш тизимини янада самаралироқ ва хавфсизроқ қилишга ёрдам беради. 

Бу жараёнларда истеъмолчиларнинг иштироки жуда муҳим. Шундай экан, истеъмолчилардан дори воситаларидан фойдаланишда ножўя таъсир сезганда, дарҳол PharmUz иловаси орқали хабар беришларини сўраймиз. Чунки, биргина хабар миллионлаб инсонларнинг саломатлиги учун катта аҳамият касб этиши мумкин. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дориларнинг ножўя таъсирлари кузатилганда кимга, қаерга мурожаат қилиш керак?