«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида халқимизнинг эркин ва фаровон яшашини таъминлаш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш кўзда тутилган.

Шу мақсадга қаратилган қонун ҳужжжатлари сифати оширилмоқда. 2025 йил 10 апрелда кучга кирган “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун шу мақсадга қаратилган. 

– Қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш – аҳолининг хоҳиш-истакларини, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш борасидаги ишларни тўғри ва самарали олиб боришда муҳим аҳамиятга эга, – деди Олий Мажлис Сенати аъзоси Зумрад Бекатова. – Бу йўналишда умумэътироф этилган халқаро амалиётни ва миллий тажрибани ҳисобга олган ҳолда самарали механизм яратиш ҳамда қонун ҳужжатларининг сифатини ошириб бориш зарур.

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда аҳолининг, кенг жамоатчиликнинг билдирган фикрлари ва позицияларини ўрганиш ҳамда уларни инобатга олиш – жамият ва давлат ҳаётига оид стратегик қарорлар қабул қилишда ўта муҳимдир.

Айтиб ўтиш керакки, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритганда, халқаро шартнома лойиҳаси (матни)нинг ҳуқуқий экспертизаси натижалари, қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари, қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги зарур маълумотлар ҳам қўшилади.

Шу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида қонунлар лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Янги қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида” қонуннинг 12-моддасига қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритишда тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар қўшимча равишда киритилди.  

Булар: халқаро шартнома лойиҳаси (матни)нинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси – халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун.  

Халқаро шартнома лойиҳаси (матни)нинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси – халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун; қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича хулоса; қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш чоғида тўлдирилган чеклист; қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги ахборот (келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда), бундан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши мажбурий бўлмаган қонун лойиҳалари мустасно.

Қонуннинг 15-моддасига қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи киритган қонун лойиҳасини қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олиш тўғрисида Қонунчилик палатасига таклиф киритишга ҳақли эканлигига оид норма киритилди. Бунда қонун лойиҳасини чақириб олиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

“Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонуннинг қонун лойиҳасини тайёрлаш тартибини ифодаловчи 9-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан олдин унинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилади. Жамоатчилик муҳокамалари иштирокчиларидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қонуннинг 14-моддаси иккинчи қисмида қонун лойиҳасини тайёрлашда тегишли соҳада қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш имконияти кўриб чиқилиши ва мазкур ахборот қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида кўрсатилиши кераклиги белгиланди.  

Қонуннинг 19-моддаси тўққизинчи қисмига кўра, қонун лойиҳасида назарда тутилган ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочилар қонун лойиҳасининг ўзида белгиланиши керак.

Қонун кучга кирган кундан эътиборан беш йил ўтгач, масъул давлат органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг ташаббусига кўра қонуннинг самарадорлиги, унда белгиланган мақсадга ва кутилаётган натижаларга эришилганлигини аниқлаш учун қонуннинг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилиши мумкин. Мазкур жараёнга фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотларни ҳам жалб этиш мумкин.

Юқоридагиларга мос равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг Ягона услубиётига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида қонун лойиҳасини тайёрлашда тегишли соҳада қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш имконияти кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги ахборот бўлиши керак.  

Қонун қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти сифатини оширишга, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини мустаҳкамлашга, халқчил ҳамда тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар қабул қилинишига хизмат қилади.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор: қонун ижодкорлигида сифатни ошириш, халқчил ҳамда тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар қабул қилиш зарур