Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғили бўлиб ўтди.

– Бугун сизлар билан Хоразмни янада ривожлантириб, унинг қадимий шуҳратини тиклаш бўйича катта-катта режа ва мақсадларни белгилаб олдик. Бу марраларга эришиш учун мард, олижаноб ва меҳнаткаш Хоразм элида куч ва имконият ҳам, хоҳиш ва ирода ҳам етарли. 

Ҳақиқатдан ҳам шиддатли ўзгаришлар даврида қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиз, мақсадларимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. 

Буюк тарихга, цивилизацияга, маданиятга эга бўлган Хоразм вилоятини ҳар томонлама равнақ топтириш, унинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этиш учун биз битта эмас, ўнлаб йўлларни излаяпмиз.

Ишончим комил, сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан бу вазифаларни албатта муваффақиятли адо этамиз, – деди Президентимиз йиғилиш якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фермерларнинг таклифлари тингланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмни янада ривожлантириб, унинг қадимий шуҳратини тиклаш бўйича катта-катта режалар белгилаб олинди