Хоразмда янги очилган ноёб мажмуа, “Арда Хива”га кеча Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Ушбу туризм комплексида муҳим ва ёдда қоларли воқеалар кўп бўлди. Улардан бири – давлатимиз раҳбарининг хоразмлик ёшлар билан самимий мулоқоти.

Учрашувда ёшларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, орзу-интилишлари ҳақида фикр алмашилди, келгуси режалари тингланди. Илғор ташаббуслар қўллаб-қувватланди.   

Бу кун ушбу учрашувда сўзга чиққан Шаҳзода Камолованинг бир умр ёдида қолиши шубҳасиз. У хоразмлик илғор ва изланувчан ёшлардан бири. Урганч шаҳридаги 3-мактабнинг ўқувчиси. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.   

Учрашувда у янги ташкил этилаётган Ал-Хоразмий университетига қабул қилинганлиги маълум қилинди. Шаҳзода энди 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб тўлиқ грант асосида ушбу университетда ўқишини давом эттиради.   

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг хабар беришича, Хива шаҳридаги Президент мактабида Шаҳзода Камолова ҳамда унинг онаси билан учрашув бўлган.   

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги “Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.   

Ушбу ҳужжатга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган янги университет ташкил этилмоқда.   

Математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш таълим даргоҳининг асосий фаолият йўналишлари этиб  белгиланди.   

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент билан мулоқотдан сўнг хоразмлик қиз Ал-Хоразмий университетининг илк талабаси бўлди