Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги даласида бўлиб, унинг фаолияти билан танишган эди.

Давлатимиз раҳбари гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштиришга ихтисослашган хўжалик раҳбари, 73 ёшли Ойимжон Отажанова билан суҳбатлашиб, онахоннинг ишини юқори баҳолади. 

Қирқ йилдан ортиқ вақт мобайнида кўчатчилик билан шуғулланиб келаётган қўли гул бу аёл йилига 50 минг тупдан ортиқ кўчат етиштиради. Серғайрат онахон оила аъзолари билан бирга меҳнат қилиб, кўчат сотиб, йилига бир миллиард сўмдан ортиқ даромад қилади. 

– Хўжалигимизнинг 3 гектар майдонида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирамиз, – дейди Ойимжон Отажанова. – Яна икки гектарда эса боғдорчилик қиламиз. Ўн икки сотихлик иссиқхонамизда 40 турдаги гул кўчатлари етиштирамиз. Илгарилари хориждан келтириладиган гул ва дарахт кўчатларини ҳозирда Хоразм иқлимига мослаштирмоқдамиз. Замонавий сув тежамкор технологиялар билан таъминланган иссиқхонамиз бунга тўлиқ имкон беради. Етиштирилаётган кўчатлар қўшни ҳудудлар, Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам етказиб берилмоқда. 

Маҳалладаги ёшлар ва хотин-қизларга ибрат бўлиб, уларни иш билан таъминлашда онахоннинг хизматлари катта. У ҳозиргача 200 дан ортиқ шогирд етиштирган, 300 нафар ишсиз фуқарони кўчатчиликка ўргатган. Боғ жойлашган Гулистон маҳалласидаги 70 фоиз хонадон эгалари ҳам кўчатчилик билан шуғулланади. Уларнинг кўпчилиги Ойимжон онанинг шогирдлари бўлиб, “Собиржон-Юсуф” фермер хўжалигининг касаначилари ҳисобланишади. 

Фидойи деҳқон шу йил тумандаги барча мактаб ва боғчаларга 2 минг дона қарағай кўчатини беғараз тарқатиб, юртимиз ободлигига ҳисса қўшди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга ҳам йилига минглаб кўчатларни бепул беради. 

Бандлик вазирлиги ва банк билан ҳамкорликда хўжаликнинг ёндош ҳудудида ўқув маркази очилган. Унда хўжалик тажрибаси асосида хонадонлардаги самарасиз томорқадан йил давомида даромад олишга ўргатилмоқда. Натижада маҳаллаларда омилкорлик кенгайиб, оилаларга қўшимча даромад кирмоқда. 

Ўзининг ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини намоён этиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли натижаларга эришиб келаётгани, хусусан, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини бой тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, меҳнатсевар ва шижоатли инсонлар этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Ойимжон Отажановага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони берилди.

[gallery-23133]

– Инсон қанчалик меҳнатсевар бўлса, элда суюкли бўлар экан, – дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Ойимжон Отажанова. – Кеча Президентимиз хўжалигимизга ташриф буюрганида жуда хурсанд бўлдим. Бу ташрифдан сўнг боғимизга янада файз қўшилди. Биз етиштираётган кўчатларни катта қизиқиш билан кўздан кечирдилар. Мен ва ишчилар билан самимий гаплашиб, керакли тавсияларни бердилар. Буни қарангки, камтарона меҳнатларимни юқори баҳолаб, шу куннинг ўзида юксак унвон бердилар. Бу учун Президентимдан жуда миннатдорман. Бор кучимни юртимизни боғу бўстонга, гулу гулистонга айлантиришга бағишлайман. 

Аҳмаджон ШОКИРОВ,

Беҳзод САИДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқон аёлга унвон берилди