“Aifu Group” компаниясига қарашли Табиий ва ижтимоий Фанлар Университетида Хитой-Ўзбекистон Таълим иттифоқи ва Тадбиркорлар форумининг очилиши бўлди. Форум Хитой-Ўзбекистон Таълим иттифоқи, Ўзбекистондаги “Aifu Group” компанияси ва Хитойнинг Ўзбекистондаги таълим муассасаси “Yilu” маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Форумдан кўзланган асосий мақсад таълим ва бизнесни уйғунлаштиришдир. Таълим билан маданият уйғунлигини ривожлантиришни мақсад қилган “Aifu Group” ва “Yilu” ҳамкорлигининг асл моҳияти жамиятга керакли кадрларни тайёрлаш, шунингдек, талабалар учун иш ўринларини яратишга қаратилган бўлиб, ёшларнинг талабалик давридаёқ касбий билим олишга ҳам имконият яратади. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Yilu” маданият маркази таржимон, маъмурий бошқарув кадрлар, блогер ва IT мутахассисларини тайёрлаш билан бирга талабаларни иш билан ҳам таъминлайди. Энг асосийси, талабаларни Хитой Халқ Республикасида стажировка ўташ имкониятини ҳам яратиб беради. “Aifu Group” автомобиль саноати, озиқ-овқат, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги каби бир нечта йўналишларда махсус таълим зоналари ҳамда лабораторияларни тақдим этади. 

“Aifu Group” Хитой, Россия, Жанубий Корея, Малайзия, Туркия ва Германиянинг машҳур университетлари билан ҳамкорлик ўрнатганлиги боис талабаларга ушбу мамлакатларда ҳам ўқиш имониятларини яратиб беради. 

– Ўзбекистон ривожланиб бораётган бозор, одамлари эса меҳмондўст, меҳнаткаш ва ишбилармон. Биз бундай бозорга катта умид боғлаймиз, – дейди хитойлик тадбиркор. Йирик саноат паркини ва савдо платформасини бошқариб келадиган Дашун гуруҳ раҳбари Ўзбекистонга сармоя киритишдан мақсад икки давлат ўртасидаги иқтисодиётни интеграциялаш эканлигини таъкидлади. 

Хитойлик тадбиркорлар ишлаб чиқариш, халқаро савдо ва таъминот занжири хизматларини бирлаштирган комплекс саноат базасини яратишни режалаштирмоқда. Бу эса маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишида катта аҳамият касб этиб, Ўзбекистоннинг халқаро бозорда рақобатбардошлигини таъминлайди. 

– Шуни маълум қилмоқчиманки, Ўзбекистон бозорини ривожлантиришга хизмат қиладиган Хитойнинг энг илғор компанияларини олиб келишда изланишлар олиб боришимиз керак, – дейди Хитойнинг сифатли брендларини хорижга чиқариш билан шуғулланадиган “Saiwei” савдо хизмати вакили. 

– Ўзбекистонда 300 дан ортиқ компаниясига эга Хенан савдо уюшмаси Таълим иттифоқи билан ҳамкорлик ўрнатишни мақсад қилган. Хитойга юборилган талабаларни биринчи ўринда ишга жойлаштиришни режа қилганмиз, – дейди Хенан савдо уюшмаси вакили. 

Шу каби форумларда талабалар бизнес қоидалари ва тадбиркорлик тушунчаларини бевосита кузатишлари орқали тажрибаларини ҳам оширишлари мумкин. Халқаро тадбиркорлар форумининг ташкилотчилари Европа, Америка, Хитой ва бошқа минтақалардан энг яхши тадбиркорларни бир жойга тўплаш орқали Ўзбекистонга сармоя киритиш ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олиш имкониятларини яратишни мақсад қилган. 

Илк бор ташкил этилган форум Таълим иттифоқи икки мамлакат таълими ва савдо интеграцияси бўйича янги босқичга кирганини ҳамда иқтисодий ривожланиш даражаси юқорилиги ва бу ҳамкорликдан кутилган натижалар улкан бўлишини мақсад қилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим соҳасида янги босқичга қадам ташланди