Имконияти чекланган инсонларга чексиз қулайликлар. Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида фаолият бошлаган ва иккинчи бор ўтказилаётган “Инсон учун” номли республика кўргазмаси бир қарашда йирик саноат намойишларидан қолишмайди. Унда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар шунчалик хилма-хил ва ранг-барангки бир қарашдаёқ ушбу йўналишдаги иқтисодий сектор, саноат ишлаб чиқаришида ҳар бир жабҳада фаоллик сезилади.
Муҳими имконияти чекланган фуқароларга давлат томонидан яратиб берилаётган кенг имтиёзлар самара бераётганини яққол кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор ташкилотлар томонидан ушбу тадбирнинг юқори даражада ўтказиш учун алоҳида эътибор қаратилди. Мақсад ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш ҳамда молиявий имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.
Кўргазмада 150 нафарга яқин тадбиркор, шу жумладан, 14 нафар ногиронлиги бўлган ҳунарманд иштирок этмоқда. Улар томонидан мебель, тўқимачилик, пойабзал, спорт жиҳозлари, озиқ-овқат, маиший техника, полиграфия ва бошқа турдаги маҳсулотлар кенг намойиш қилинди.
[gallery-23324]
Ўз навбатида мазкур тадбирлар орқали ҳам ташриф буюрувчилар ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминловчи корхона ва ташкилотлар учун давлат томонидан қандай имтиёз ва қулайликлар яратиб берилганини билиб олишмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналари шу ернинг ўзида қатор шартномаларни имзолаб, ўз бизнесини кенгайтиришлари учун шериклар топишяпти.
Кўргазма давомида инклюзив иш берувчиларни тақдирлаш маросими, “Инсон учун” ҳужжатли фильм премьераси, ижтимоий лойиҳалар ва етакчи компаниялар билан ҳамкорликда инклюзив ташаббуслар тақдимоти ҳамда маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилган.
Намойишлар 2 майга қадар давом этади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MT8MXVBqtOI" title="Poytaxtimizda “Inson uchun” respublika ko‘rgazmasi ish boshladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Жавоҳир Тошхўжаев, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА