Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов Япония адлия вазири Кейсуке Сузуки билан учрашди. Унда адлия ва ҳуқуқ соҳасида истиқболли ҳамкорлик алоқалари ҳамда биргаликда амалга оширилиши режалаштирилаётган янги таклифлар муҳокама қилинди. 

A.Tошқулов делегация вакилларига икки давлат ҳуқуқшунослари ва олимлари ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар, ўзаро ташрифлар ва вазирлик фаолиятига оид ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Япония адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, бу борада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аниқ механизмлар белгилангани жуда муҳим эканлигини қайд этди.

Жаноб К.Сузуки икки вазирлик ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, “адлия мулоқоти” форматида янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Учрашув якунида A.Tошқулов 29-30 май кунлари ташкил этилаётган IV Халқаро юридик форуми – “Tashkent Law Spring”га Япониядан катта делегация кутилаётганини таъкидлади. Япония адлия вазирлиги қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро ҳамкорликни таъминлаш ва мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг ишончли ва узоқ муддатли стратегик шериги эканлигини эътироф этди. 

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Тошкент давлат юридик университетидаги Япон ҳуқуқини тадқиқ қилиш маркази фаолияти билан танишиб, марказ тингловчилари билан суҳбатлашди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония адлия вазири Ўзбекистон Президенти томонидан қонун устуворлиги борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади