2025 йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисининг биринчи кунида дастлаб “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни халқаро стандартларга мос келувчи банк қонунчилигини яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрирда қабул қилиниши мамлакатимиз банк тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичи бошланиши учун мустаҳкам пойдевор яратди.

Банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш молиявий барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бироқ халқаро стандартлар асосида олиб бориладиган назорат чораларига қарамасдан банкларнинг молиявий инқирозга учраш эҳтимоли йўқ эмас.

Амалдаги қонунчиликда банкларни санация қилиш механизми мавжуд бўлмасдан, тўловга қобилиятсиз банклар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун асосида мажбурий тугатиб келинмоқда. Аммо йирик банклар тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда уларни мажбурий тугатиш банк тизими инқирозини келтириб чиқариши мумкин.

Мамлакатимизда банкларни санация қилиш механизмининг мавжуд эмаслиги мазкур соҳада ҳуқуқий асослар шакллантирилишини тақозо этмоқда.

Ушбу қонун билан банкларни санация қилиш бўйича ваколатли давлат органи, санация қилишнинг мақсадлари ва принциплари, санация қилишни бошлаш учун асослар, санация қилишни молиялаштириш механизмлари, шунингдек, банкларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартиби белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши банкда тўловга қобилиятсизлик ҳолати вужудга келганда нобарқарорлик устидан тезкорлик билан назорат ўрнатиш ва тўловга қобилиятсиз банкнинг банк тизими ва иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиришга, банкнинг ўта муҳим вазифалари ва хизматлари узлуксизлигини таъминлашга, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишга, мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончининг ошишига, шунингдек, мамлакатимизда молиявий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муҳокамадан сўнг мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кейин мажлисда “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг олдини олиш, унинг салбий таъсирларини камайтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ бугунги кунда иссиқхона газлари чиқарилишини тартибга солувчи қонун ва норматив база яратилмаганлиги республикада иссиқхона газларининг чиқарилишини камайтиришда иқтисодий, технологик ва экологик йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини чекламоқда.

Бу эса, ўз навбатида, соҳани халқаро ҳужжатлар талаблари даражасига етказиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Қонунда иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш натижасида ҳосил бўладиган углерод бирликлари муомаласини амалга оширишнинг тартибини белгилаш ҳамда иссиқхона газлари чиқарилишининг тизимли назоратини таъминлашга эътибор қаратилган.

Қонунда иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклашнинг асосий принциплари, унинг мониторинги, ҳисоботи ва верификация тизими асослари, тартиби, қисқартирилган иссиқхона газларига эгалик қилиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.

Сенаторлар томонидан қонуннинг қабул қилиниши Париж битимига асосан иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича олинган мажбуриятлар Ўзбекистон томонидан бажарилишини таъминлашга, мамлакатимизда иқлим ўзгариши бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришга, атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш учун зарур шароит яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан иқлим ўзгариши ва иссиқхона газларини қисқартириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик лойиҳаларини самарали амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратади.

Муҳокама якунида ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, Сенатнинг ялпи мажлисида “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. 

Қайд этилганидек, қонун мамлакатимизда мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, фавқулодда ҳолат режимини сақлаб туриш, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат мудофаа буюртмаларига оид муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонунда мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар даражасидан, замонавий ҳарбий можароларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, тасдиқлаш ва бажариш, шунингдек, давлат мудофаа буюртмаси учун ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатда давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги давлат бошқаруви тартибга солинмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек, буюртмачиларнинг соҳадаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамаси давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаши, давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, келишиш ва бажариш тартибини тасдиқлаши мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Шунингдек, қонунда Давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш ва келишиш тартибга солинмоқда. Жумладан, навбатдаги йил учун зарур бўлган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар учун буюртмачилар томонидан тайёрланган буюртманомалар молиялаштириш масалалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилганидан кейин ваколатли давлат органига ҳар йили 1 июлга қадар юборилиши белгиланмоқда. 

Мазкур қонунда Давлат мудофаа буюртмасини махсус ваколатли комиссия томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби кўрсатилиб, Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган давлат мудофаа буюртмаси навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олиниши белгиланмоқда.

Сенаторлар қайд этганидек, қонуннинг қабул қилиниши давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш, келишиш, тасдиқлаш ва бажаришга оид муносабатларни тартибга солишнинг ягона ҳуқуқий механизми яратилишига хизмат қилади. Шунингдек, ҳужжат мудофаа ва хавфсизлик борасидаги эҳтиёжларни самарали таҳлил қилиш, таъминланиши лозим бўлган маҳсулотлар орасидан устуворларини белгилаш ҳамда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни мутаносиб равишда шакллантиришга кўмаклашади. 

Муҳокамадан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга айрим турдаги йиғимларни белгилаш, уларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартибини белгилаш, тадбиркорлик субъектларини ва касаба уюшмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш зарурати ҳам юзага келмоқда.

Сенатнинг ялпи мажлисида ҳам шу каби имтиёзларни ўз ичига олган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Жумладан, мазкур қонун билан Солиқ кодексига паррандачилик соҳасини ривожлантириш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга ҳамда рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, рақамли маркировкали маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини тадбиркорлик субъектлари учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи 2027 йил 1 январга қадар бўлган давр учун берилади.

Шунингдек, қонун билан 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни ҳамда тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Бунда пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда.

Сенаторлар томонидан қонун паррандачилик корхоналари фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга, болаларни соғломлаштириш ва ақлий ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга ҳамда рақамли маркировкалаш орқали аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Сенаторлар томонидан ушбу қонунни қабул қилиш заруратига алоҳида аҳамият қаратилди. Хусусан, бу ижро ҳужжатларини электрон тарзда шакллантириш, улар бўйича пул маблағларини автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш ва ундирувчига давлат ижрочисининг аралашувисиз ўтказиш имконининг мавжуд эмаслиги, фуқаролардан қарздорлик учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад миқдорининг белгиланмаганлиги, давлат ижрочиларида ижро ҳаракатларини амалга оширишда мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга белгиланган маъмурий жазоларнинг содир этилган қилмишга мутаносиб эмаслиги билан изоҳланади. 

Муҳокама жараёнида шу каби масалаларни тартибга солишга қаратилган мазкур қонун сенаторлар томонидан ижобий баҳоланди. Қонунда ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини ижро ҳужжатида кўрсатиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатда қарздор жисмоний шахсларнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув қаратилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлашда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари ҳисобга олиниб, уларга нисбатан ундирув қаратилмаслиги мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун билан Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш билан боғлиқ қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонуннинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1982-моддасида айрим турдаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун назарда тутилган жарималар миқдорлари оширилмоқда.

Сенаторлар томонидан ушбу қонун фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда инсон омилини камайтиришга, мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ