Ижтимоий тармоқларда қуруқ ер участкаларига ҳам кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилаётганини тўғрисидаги турли хил хабарлар тарқалмоқда.

Хўш, аслида бўш турган ер майдонига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирув жараёни қандай амалга оширилади? Ушбу савол билан Кадастр агентлиги ходими Бегзод Отабековга юзландик. 

- Вазирлар Маҳкамасининг 389-сонли қарори 3 иловаси билан тасдиқланган “Кадастр йиғма жилдлари ҳужжатларини шакллантириш тўғрисида” нормага асосан бўш турган ер участкалари, яъни иморат қурилмаган ер участкаларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. 

- Бунинг тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 535-сон қарорининг биринчи иловаси билан тасдиқланган Кадастр паспортини шакллантирилади, — дейди Кадастр агентлиги ходими Бегзод Отабеков. 

— Бу масалада фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки My.gov.uz орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бунинг учун эса ҳуқуқий асос бўлган яъни ер ажратиш ҳужжати ёки аукцион савдолари олинган баённомалар ёки Колхоз, Савхоз каби ваколатли органларнинг даврида ер ажратиш ҳужжатлари мавжуд бўлиши талаб этилади. 

Яна бир муҳим масала қуруқ ер участкаларини олди-сотди қилиш мумкин эмас. Сабаби, ер ажратиш ҳужжатларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ёки ижарадан фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер ажратилган бўлиши мумкин. Бу ҳуқуқ турлари билан қуруқ ер яъни иморатсиз ер участкаларининг олди-сотди қилиш имконияти мавжуд эмас. 

Бироқ, бугунги кун амалиётида ер участкаларини хусусийлаштириб, давлат ордерини олиб, мулк ҳуқуқи шакллангандан сўнг яъни ер участкасига мулк ҳуқуқи шакллантирилгандан сўнг буни бемалол белгиланган тартибда давлат нотариал идоралари орқали олди сотди қилиш имкони мавжуд.Бунда иморат қурилган бўлиши талаб этилмайди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jlb7_oUTxhU" title="Quruq er uchastkalariga ham kadastr hujjatlari rasmiylashtirib berilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуруқ ер участкаларига ҳам кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилмоқда (+видео)