Жорий йилнинг 14 апрелида давлатимиз раҳбарининг “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга асосан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ваколатлари кенгайди.

– Ушбу ҳужжатга асосан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини вазирлик таркибидан чиқариб, мустақил ташкилот сифатида шакллантириш белгиланди, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи Муҳаммаджон Мўминжонов. – Қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмлари шакллантирилади. 

Қолаверса, жорий йилнинг 1 майидан тадбиркор ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди. 

Бундан ташқари, инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади. Энг асосийси, эндиликда қурилиш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилмаса кескин чоралар кўрилади. Фармонга биноан, жорий йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади. 

Кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади. Шу йил 1 июлдан барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади. 

Шу билан бирга, босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади. Тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади. 

Хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади. Қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилиши белгиланган. Хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади. 

– Янги қурилаётган уй сотиб олаётганда алданиб қолмаслик учун уйнинг қонуний ёки ноқонуний эканлигини аниқлаш учун нималарга эътибор бериш керак?  

– “Қурилишда давлат назорати” (nazorat.mc.uz) ахборот тизимида ҳар бир объект учун QR кодли паспорт жорий этилди. Эндиликда, ҳар бир қурилаётган объектга буюртмачи ёки қурувчи томонидан QR код илиб қўйилади. Ушбу QR кодга телефонни йўналтириб, қандай объект қурилаётгани, буюртмачи, лойиҳачи ва қурувчи ташкилотлар номлари, қурувчининг рейтинги, лойиҳага тегишли шаҳарсозлик ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шунингдек, объектнинг фойдаланишга топшириш муддатлари билан танишиш имконияти ҳам мавжуд. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Povc7GTQKE4" title="Yangi uy-joy olishda nimalarga eʼtibor qaratish kerak?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги уй-жой олишда нималарга эътибор қаратиш керак? (+видео)